Зимдан мени кузатган нигоҳ…

photo_2016-09-17_14-10-39Зимдан мени кузатган нигоҳ,
Билолмадим не бор ўйида.
Менга бахтдан сўз очди ногоҳ,
Дугонамнинг никоҳ тўйида.

Ҳаётимда юз берди шу кун,
Тасодифан кескин бурилиш.
Гўё менга кулгандек ҳаёт,
Ўзгача тус олди кўриниш.

Шундан буён ҳаёлимда У,
Англолмадим тушми ўнгимни.
Ҳаёт каби гўзал бўлай деб,
Янгиладим пардоз қутимни.

Қўнғироқлар қилмас атайлаб,
Юрсам юрар хафталаб, ойлаб.
Билади-да ишқим унинг-чун,
Юрганимни асраб, авайлаб.

Биз шундаймиз-ўзгача жуфтлик,
Соат эмас, кунлар санаймиз.
Баъзан узоқ гаплашмасак ҳам,
Овозимиз яхши таниймиз.

Ширин ҳислар туяр дилимиз,
Орзуларга кўмилиб бугун.
Биз яратган ишқ эртагимиз,
Қандай якун топар номаълум…

 

Дилноза Бегматова.

«Mulohaza.uz» маҳорат мактаби аъзоси.

Мақола 575 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*