Нима учун замонавий муносабатларни осон бузиш мумкин?

photo_2016-09-23_08-49-49Нима учун бугун муносабатларни сақлаш жуда қийин? Хатто кучли ҳаракат қилсак ҳам, нима учун биз тез-тез ажрашиб кетамиз? Нима учун инсонлар узоқ муносабатларга тайёр эмаслар? Нахотки биз қандай севиш кераклигини унутдик?
Биз тайёр
 эмасмиз. Биз қурбонликга, муросага, шартсиз севгига тайёр эмасмиз. Биз муносабат учун тўлиқ бағишланишга тайёр эмасмиз. Биз ҳамма нарса осон бўлишини хоҳлаймиз. Биз дангаса бўлиб кетдик. Битта тўсиқ бўлса, биз дарров қўлларимизни тушурамиз.

Биз севгини эмас, туйғуларни қидирамиз. Бизни тушунишга қодир бўлган инсонни эмас, балки ким билан кинога ва кафега боришимиз мумкин бўлган инсонларни қидирамиз. Биз зерикарли яшашни истамаймиз. Бутун умрга жуфтликни истамаймиз, аксинча бугун ва бу ерда ким билан яхши бўлишини қидирамиз.

Биз шаҳар ҳаётига шунғиб кетамиз ва севгига жой қолдирмаймиз. Бизда севги учун вақт ёқ, муносабатда ечимини топиш учун сабр ёқ. Биз банд инсонлармиз, материал орзулар ортидан қувамиз, севгига эса бу ерда жой ёқ.

Ҳамма нарсада бир лаҳзали лаззатни қидирамиз: онлайн пост қилганимизда – лайкларни кутамиз, касбни танлаганда – муваффақиятли ишни кутамиз, инсонни танлаганда – катта севгини кутамиз. Биз муносабатда етукликни хоҳлаймиз, бу нарса эса вақт билан келади ва биз буни ҳозир истаймиз, шундай бўлмайди барибир. Бизда вақт ва сабр ёқ.

Биз бир инсон билан вақт ўтказишдан кўра биз бир соат вақтни юзта инсонга сарфлашни хоҳлаймиз. Биз “ижтимоий” инсонлармиз. Инсонни бир кўришда муносабат қилишни бошлаймиз ва бундан яхшироғини топганда эса муносабатимизни бузамиз. Биз муносабат қилган инсон мукаммал бўлишини истаймиз!

Технология бизни нафасимиз қолмагунча бирлаштирди. Бизнинг ҳолатимиз хабарлар, чатлар ва видеоқўнғироқлар билан алмаштирилган. Биз бирга ўтириб вақт ўтказишни истамаймиз. Ҳаётимизда етарлича биргамиз-ку деб айтамиз ва ҳар куни ижтимоий тармоқларда, Телеграм, Вайберда. Нима ҳақида яна гаплашамиз?

Биз севиб қолишдан, уйланиш муоммоларидан, омадсизликдан, оғириқ сезишдан, юракни синдиришдан қўрқамиз. Хеч кимни ёнимизга йўлатмаймиз. Юракда баланд деворларни қурамиз, севгини кутамиз ва у пайдо бўлганда бекинамиз.

Биз муносабатни қадрига етмаймиз. Энг ажойиб ва муҳим инсонларни қўйиб юборамиз.

Бу дунёда ҳамма нарсадан устун ва муваффақиятли бўлишимиз мумкин. Аммо севги ва муносабатсиз мағлубиятга учрашимиз ҳеч гап эмас.

манбаа: megadunyo.uz

Мақола 424 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*