Юрак – кузги япроқ

1453288158_kuzgi-yapirokКузнинг сўнги куни. Бандидан узилишини кутган сўнги япроқ. Соғинчлардан сарғайган дийдор япроқ, ҳижронлардан қорайган дилгир япроқ ҳамон сен юрагимга яқинсан. Мен эса ўзимдан, дилимдан, онгу-шууримдан олисдаман. Шунчалик олисдаман. Югураман сенга етмоқ истаб ялиниб юпанч бош қўяр аста пойимга. Юрураман сен томон ҳижронга дош беролмай юлдуз йиғлаб борар осмон ортида. Шунда ёмғир ёғар шивалаб. Майин ёқимли ёмғир кўзларимни ювиб тушади…

Қалбим ойнасидан ташқарини кузатаман. Ташқарида сиз турибсиз. Сўнгги бор сиз томон қарайман. Сиз борлиқ ва йўқлик аро турибсиз сассиз жим.

— Дийдорингиз насиб этармикан, — дейди орзу.

Муҳаббати пойига бутун олам ғарқ бўлган орзу армондан эзилиб йиғлайди. Орзулари, муҳаббати чилпарчин бўлган кузги япроқ юлдузни қуч. Юлдузни қучмоқликни ихтиёр айлаган сўнгги япроқ наҳот сени тушунмайди, бу аёвсиз куз…

Қалбим унсиз йиғлайди. Шунда кўз ёшларим хазонларга айланади. Албатта, бу кўз ёшлар эрта баҳор райҳон япроғида унар замин кўксидан. Райҳон гулим. Мен югуриб сенга етолмадим, кўкка парвоз айлаб сени қучолмадим. Дийдорингни бир бор кўролмадим…

Эрта баҳор. У менинг кўз ёшларимдан унган райҳонни ҳидлайди, кўзларига суртади. Ва, албатта юрагим тафтини сезади, бир кун. Мен шу кунни кутиб яшаяпман. Майли ҳозир аёвсиз кузнинг дўл ёмғирлари остида хазонларга айлансамда, эрта баҳорда қўлларингиз тафтидан, изҳор этилмаган қалбингиз иқроридан униб гулга айланаман. Шунда атрофни райҳон гулининг ифори тутади, менинг қалбимга илинж инади. Кўз ёшларимдан унган райҳон гулини авайлаб қўлингизга оласиз, албат. Биламан оҳиста ҳидлайсиз уни лабларингизга босиб. Дийдорингиз насиб этишини истаб кузнинг пойига саждалар қилдим, кузги япроқлар тўшалган хазонрезгиларни кўзларимга яширдим. Ялиндим, ёлвордим у мени назарига илмади. Муҳаббатимни хазонларга ташлади.

Шунда ҳам умрбод суйиб ўтайин,

Сиз билмай тунлари куйиб ўтайин.

Сизнинг маконингиз бахтли хобгоҳни,

Армон билиб майлига ёниб ўтайин…

Хазонлар тўшалган, дарахтлар шохида бандидан узилишни истамаган сўнгги япроқ. Ғунчалар поймол бўлган умидлар узоқ-узоқларда қолиб кетган осмонни булут қоплаган куз фаслини барибир яхши кўраман. Ахийри бир кун келиб хазонлар тўшалган ер бағридан гўзал ва тароватли райҳон аста бош кўтарар эрта баҳорда. Ана шунда бутун олам гўзалликка бурканади. Менинг сенинг хаёллариниг, орзуларинг, армонларинг каби барг ёзар бунда муҳаббат, ҳижрон, соғинч.

Дийдорингиз тилаб ёндиму ўзни унутдим. Ўзни эмас бутун борлиқни унутдим. Унутдим дилни ҳам унутилди куз, унутилди ҳазин япроқ эссиз. Юрак – кузги япроқ. Кузнинг сўнгги кунидаги дилгир япроқ. Сўнгги япроқларга қиров инсада, сиз ҳамон қалбимдасиз…
Р.Қодирова
Мақола 371 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*