Йўлларда тирбандлик!

photo_2016-10-31_20-12-13Бугун яна ишга кеч қолдим. Ухлаб қолмадим, кеч чиқмадим,автобус кутмадим. Такси тўхтатиб, ҳайдовчи бензин ошганини пеш қилсада, мен ҳам бўш келмай, ойлик маошларимиз ҳали ошмаганини жавоб қилиб, мўлжалимдаги пулга келишиб чиққандим. Ишхонамга атиги икки бекат масофа қолганда, йўлда тирбандлик юзага келган экан. «Ҳали вақтли, улгираман”, дея хотиржам ўтиравердим. Қарасам машина жуда секин ҳаракатланяпти, анча вақт ўтсада, ҳеч қанча масофа босиб ўтилмаган. Қарасам, тирбандлик анчагина масофага чўзилган. Светофор ишламаётганмикин десам, у бизга яшил чироғи билан қараб турибди. Лекин негадир биз тараф ҳеч юрмайди. Аста асабларим ҳам тинчини йўқота бошлади, соатимга қарайману, баттар фиғоним ошади. Ўзимни босишга ҳаракат қиламан, атрофим тўла одам, ҳаммаси ҳам мендек ишга шошяпти. «Шартта машинадан тушиб, пиёда кетсаммикан…», деган ўй ҳам ҳаёлимдан ўтди. Унда аниқ кеч қоламан. Ахир баланд пошнада текис йўлда зўрға юради одам, икки бекат юриш…, асло йўқ, бу айни дамда имконсиз нарса… Мажбур, тақдирга тан бериб, ўзимни тинчлантириб ўтиравердим. Аста -секинлик билан чорраҳага яқинлашиб қолгандик. Ҳаммаси аниқлашди: шошма-шошарлик билан ҳайдовчилар светофор чироқларига амал қилмай, газни босишибди… Тўртталик ва иккиталик йўллар туташган иккита чорраҳада ҳам машиналар бир бирининг йўлларига чиқиб, қимирлай олмай қолишган экан. Иккинчи чорраҳада авария ҳам бўлибди.

Шу пайт йўл патруль хизмати ходимлари ҳам қатор тирбандлик оралаб пиёда етиб келишди. Улар дарров ишга тушиб кетишди. Афсуски, айрим ҳайдовчилар, ҳатто уларга бўйсунишни исташмайдида.

Ҳеч кимга йўл бермасада

Шундай қилиб ишхонамга анчагина кеч қолдим, қарасам мендеклар кўп экан. Эрталабки қизғин суҳбат мавзуйимиз айнан тирбандлик бўлди. Бу ҳам майли, бир йўла бир ҳафта олдинги ёмғирли кунлардаги ижтимоий тармоқларда суратлари машҳур бўлган тирбандликларни ҳам эслаб олдик.

Ўшанда ҳам нақ бир соату 8 дақиқа вақтимни тирбандликда ўтқазиб юборгандим.

Тирбандликка автомобильлар кўпайганлигини сабаб қилиб келтирдигу, лекин менимча бу оммавий қоидабузарлик натижаси!

Зиёда Зияева

Мақола 504 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*