Ёғ-мой соҳасида ишлайдиган ходимнинг писта ёғи ҳақида айтганлари одамларни ҳайратга солмоқда

photo_2016-12-06_08-58-45Ёғ-мой саноатида ишлайдиган ходим шундай далилларни келтирдики, бундан кейин кўпчилик писта ёғи истеъмол қилмай қўйишлари мумкин.

Ишчи шундай дейди:

— Мен бир оз муддат писта ёғи ишлаб чиқарадиган корхонада ишладим. Биламизки писта(семечка) ёғ қилинишидан олдин тош ва бошқа майда нарсалардан тозаланади. Аммо мен гувоҳи бўлдимки, бу жараёнда бир нарсани тозалашнинг ҳеч ҳам иложи йўқ экан. Бу ҳам бўлса, хонқизи қўнғизларидир. Қанча уринилмасин улар барибир ёғга аралашиб кетаверади. Айтиш мумкинки ҳар битта шишадаги ишлатаётган писта ёғимизда қанчадир миқдорда ушбу митти жониворчалар ҳам бор.

Энди билгандирсиз, гап нима ҳақида эканлигини?

Саидабону тайёрлади.

Мақола 1 811 марта ўқилган

11 Комментариев для Ёғ-мой соҳасида ишлайдиган ходимнинг писта ёғи ҳақида айтганлари одамларни ҳайратга солмоқда

  1. Balki Xonqizi ham inson uchun foydalidir ))

  2. Yog’ siqib olingandan keyin filtrlanadiku yoki biron kim yog’ni ichida xon qizi korganmi? Agar bunaqa mayda chuydaga qarab ovqat yesak och qolamizku!

  3. Xamma ishda kamchilik topiladi

  4. Vitamin»X»bor deb etiketkasiga yoziwsin??

  5. Ҳурматли муаллиф!
    Ёғ-мой соҳасида 20 йилдан кўпроқ тажрибага эга мутахассис, шу соҳада фан номзоди, ёғ-мой корхоналари билан бевосита ишлайдиган ходим сифатида Сизга ҳурмат билан қуйидагиларни маълум қилмоқчиман:
    Аввало, кунгабоқар мойи ишлаб чиқариладиган хом ашё, яъни кунгабоқар уруғи ГОСТ 22391-2015 халқаро стандарти талабларига кўра қайта ишлашдан олдин ва қайта ишлаш жараёнида 40 дан ортиқ кўрсатгичлар бўйича текширувдан ўтказилади. Жумладан, ГОСТ 10853-88 «Мойли уруғлар. Зараркунандалар билан шикастланганлигини аниқлаш услуби» асосида ҳашоратлар ва бошқа зараркунандалар билан шикастланиш даражаси аниқланади. Таъкидлаб ўтиш керакки, зараркунандалар билан шикастланган уруғлар озиқ-овқат учун қайта ишланмайди.
    Агарда муаллиф ёзганидек, «митти жониворчалар» адашиб тушиб қолган тақдирда ҳам қайта ишланадиган асосий хом ашё таркибидан элаклар ва аэродинамик ажратгичлар (аэроциклонлар) ёрдамида осонгина чиқариб ташланган бўлар эди.
    Бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган ҳар бир озиқ-овқат маҳсулоти нафақат республикамиз, балки чет эл бозорларига ҳам экспорт қилинаётгани учун халқаро стандартлар асосида қатъий сифат назоратидан ўтказилади. Сиз айтган митти жониворчаларгина эмас, маҳсулотнинг кимёвий таркиби ва ҳатто, хом ашё етиштирилган жойда қачонлардир ишлатилган пестицид ва гербицидларнинг қолдиқлари ҳам аниқланади. Ишлаб чиқарилаётган мой сифати ГОСТ 1129-93 «Кунгабоқар мойи» халқаро стандарт талаблари бўйича назорат қилинади ва биргина кўрсатгич бўйича талабга жавоб бермаса ҳам маҳсулот партияси яроқсиз деб топилади. Корхона шароитида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати стандарт талабларига тўлиқ жавоб беришга мажбур, акс ҳолда истеъмолга чиқарилмайди.
    Агарда суҳбатдошингиз –«бир оз муддат писта ёғи ишлаб чиқарадиган корхонада ишладим» деганига эътибор бериб, унинг маълумоти қанчалик даражада ҳақиқатга яқин ёки узоқлигини аниқлаш учун мутахассисларга мурожаат этганингизда бундай тушунмовчиликнинг олди олинар эди. Расмда келтирилган ускуналар ўсимлик мойи ишлаб чиқарадиган корхонага хос эмаслиги маълумотингизни янада чуқурроқ шубҳада қолдиради. Агарда фикрингиз баъзи -«Ишбилармонлар»нинг виждонига боғлиқ равишда қўлбола ускуналар ва усуллар асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақида бўлса, бу бошқа масала.
    Қўлбола ускуналарда бир оз ишлаган -«Ёғ-мой саноатида ишлайдиган ходим» келтирган далиллар бу соҳани чуқур билмайдиган бошқа соҳа кишилари ва оддий фуқароларнинг фикрини жалб этиши, уларнинг эътирозига сабаб бўлиши ва –«Бундан кейин кўпчилик писта ёғи истеъмол қилмай қўйишлари мумкин» лигини эътиборга олиб асоссиз гапларни чоп этмаганингиз маъқул деб уйлайман.
    Муҳаррирларимиздан илтимос, маълумотлар мазмунига ҳам эътибор қаратилса яхши бўлар эди. Ахир мақолларингизни минглаб одамлар ўқимоқда.

  6. Admin siz doim asossiz va rasmiy bolmagan xabarlarga va boshqa e’lonlarga ishonmelar derdiz bu nimasi boldi? Bu odam aytgan gaplar isboti va dalili qani??? Endi xulosa admin ozizga qoldi bunaqa asossiz mavzular b.n kopchilidi konglini xira qimen. Kimdur faqat pista yogida ovqat yer ashi odamlar (endi meni xayotim nima boldi deb) ozini ich etini yemasin.

  7. Biz ham doimiy pista (semechka) yog’idan, foydalanamiz.
    Lekin, bitta xonqizi deb «Endi meni hayotim nima bo’ladi» deyishadi deb bo’rttirmaylar!
    Chunki butun yer yuzida chuvalchang, qurbaqa, xatto, kalamush yeydigan odamlar bor…

  8. Bunaqa ahmoqona ma’lumotni odamlarga yetkazishdan nima naf???

  9. Qogallarni bilmadimu lekin men pahta yogidan foydalanaman,chunki ohirgi yillar davomida semichka yogda kop odamlarni kasal bolganini kordim,masalan allergiya,qichima kasalliklar

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*