Йигитали Мамажонов хонанда Райҳоннинг иккинчи марта оила қуриши ҳақида: Бўлаётган ишлардан хурсанд эмасман

Актёр Йигитали Мамажонов собиқ турмуш ўртоғи, хонанда Райҳоннинг иккинчи марта оила қуриши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Бу ҳақда «Qalampir.uz» хабар бермоқда.

yigitali-1-2

«Мен бўлаётган ишлардан хурсанд эмасман. Ҳамма нарсани вақт кўрсатади. Мен барча нарса Яратгандан деб биламан. Демак, пешонамизга шу битилган экан. Ҳамма нарса яхшиликка», — деди Йигитали.

«Фарзандларимни ҳеч қачон ташлаб қўймайман ва уларни ўзим тарбиялашга ҳаракат қиламан. Мен уларнинг отасиман, улар ўз қарамоғимда бўлишини истайман», — деди актёр.

«Шахсий ҳаётим ва оилам ҳақида гапиришни ёмон кўраман. Бу менинг табиатимга тўғри келмайди. Барча интервьюларимда ҳам бу ҳақда айтганман. Мен мухлислардан бировнинг ҳаётига аралашмасликларини сўраган бўлардим», — дея қўшимча қилди актёр Йигитали Мамажонов.

Daryo.uz

Мақола 1 711 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*