Яхшилик улашувчилар…

photo_2016-08-27_14-30-57Бу ҳаётда инсоннинг топган давлати, бойлиги, шон-шуҳратини ўзи билан охиратга олиб кетолмаслиги, ИНОСОНдан фақатгина яхши ном қолиши, қилган эзгу амаллари абадий эканлиги ҳақида жуда кўплаб ёзишган. Бугун биз ана шундай эзгу амаллар тарғиботчилари ҳақида сўз юритамиз!

Фейсбук ижтимоий тармоғида бир гуруҳ бор. Номи “Бепул нарсаларни улашамиз!”. Мазкур ном остида қисқа муддатда бирлашган 10 минглаб юртдошларимиз бир-бирларига ўзининг турли буйумлари, китоблари ва бошқаларни бепул алмашиш орқали яхшилик уруғини сепмоқдалар. Гуруҳ ишлашининг қисқача тартибинин тушунтирсам:

Масалан, менда Абдулла Ориповнинг Сайланмаси бор. Мен у китобни ўқиб бўлганман. Гуруҳ орқали китобни бирорта китоб ўқишга қизиқадиган ёки муҳтож одамга бепул бераман. Шу тариқа бир китобдан кўплаб одамлар фойдаланишига эришилади. Бундан ташқари сиз ўзингиз учун кераксиз, аммо кимгадир керакли буйумни бепул беришингиз ҳақидаги эълонни гуруҳда акс эттирасиз. Қарабсизки, кимгадир фойдангиз яхшилигингиз тегмоқда. Яшашдан мақсад шу эмасми?!

Бугунги кунга қадар мазкур гуруҳда 450 дан ортиқ буюмлар ўзаро алмашилди. Гуруҳ бу билан чеклангани йўқ. Етим боқувчиси йўқ оилага 2 миллион сўмга яқин ёрдам пули берилган бўлса, ногирон оиланинг хонадонига ошхона қуриш учун ҳам худди шунча маблағлик ёрдам берилди. Меҳрибонлик уйларига турли кийимбошлар, пул маблағлари етказиб берилмоқда. Шунингдек, 20 га яқин турли хил акциялар, ауксионлар ва таниқли инсонлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Хуллас, мазкур гуруҳга аъзо бўлишингизни ва Сиз ҳам ўзингизнинг кўнглингиздан чиққан ёрдамингизни улашишингизни сўраб қоламиз! Ҳаммамиздан эзгу ном қолишини тилакдошиман. Бу акция шу ерда тўхтаб қолмайди. Тез орада маҳаллаларда, бозорларда, аҳоли гавжум жойларда мана шундай яхшилик улашувчиларнинг қилган меҳнатлари натижасида муҳтожларга ёрдам берувчиларнинг сони кўпайишини тилб қоламиз.

Яхшилик қилишдан чарчаманг!!!

Гуруҳга қўшилиш учун қуйидаги манзилга киринг ёки фейсбукдан «Бепул нарсаларни улашамиз» гуруҳини қидириб топинг!

https://www.facebook.com/groups/ulashamiz/

Оставить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *