Масжидул ҳаромга 5,5 тонналик янги минбар ўрнатилди

963c54073e784a324883122381877c85_XLМаккадаги Масжидул ҳаромга янги минбар ўрнатилди, дея хабар бермоқда Янги дунё.

Энди имомлар Македониядан келтирилган махсус мармардан ясалган минбарда хутба ўқишади. Унинг баландлиги беш метр. Минбарни олмониянинг машҳур муҳандислик компанияси ясаб берди. Минбар 5,5 тонна бўлишига қарамай, унинг контрукцияси жуда қулай ҳамда ҳаво ҳароратини сақловчи имкониятлари ҳам бор.

Дунёда бунга ўхшаш бошқа минбар йўқ. Минбар нақшлар билан безатилган. Нақшлар эса тиллодан бўлгане зар ҳошиялар билан безатилган. Энг қизиғи ушбу конструкцияни узоқ масофадан пулт орқали бошқарса бўлади.

Мақола 657 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*