ОАВ: хусийлар Макка йўналишида баллистик снаряд учирди

WizlxMRHKf1VcT8mmfefuY80rC162Nt0Яманлик исёнчи хусийлар Ислом динининг муқаддас шаҳри Маккаи Мукаррама томон баллистик ракетани учиришди. Аммо, у ҳавода йўқ қилинди. Бу ҳақда, Саудия Арабистони етакчилигидаги араб коалициясининг Ямандаги қўмондонлиги баёнот берди, дея хабар қилмоқда SPA агентлиги.

Қайд этилишича, коалиция кучлари снарядни Маккадан 65 километрлар узоқликда йўқ қилган. Reuters маълумотларига кўра, Саудия Арабистони томонидан жавоб ўти очилган.

Исёнчи хусийлар баллистик ракета учирганларини тасдиқлашган, аммо уларнинг сўзларига кўра, исёнчилар мамлакатдаги энг тирбанд ҳисобланувчи подшоҳ Абдул-Азиз аэропортини нишонга олишган.

Kun.uz

Мақола 1 523 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*