Мана сизга замона зайли: Ҳосила Раҳимова дўмбирасини гитарага алмаштирди

Тез кунда фольклор примадоннаси Ҳосила Раҳимованинг рок йўналишидаги янги клипини қарши олишингиз мумкин. «Хай-хая» янги таронаси учун ишланган клип сизни лол қолдириши аниқ. Мазкур клипда хонандани умуман янги қиёфа, янги кўриниш ва ўзгача либосларда кўриб ҳайратга тушасиз.

Аввалари қўлида дўмбира кўтариб куйлаган Ҳосила Раҳимова бу сафар гитара кўтариб кўшиқ куйлаётганини кўрсангиз ажабланманг чунки тарона рок йўналишидаги фольклор билан уйғунлашган илк шоу бизнесидаги илк тарона ҳисобланади, деб хабар бермоқда shok.uz.

Клипда хонанданинг имижи бўйича Жамол Шарофутдинов, либослар бўйича эса рассом Севара Зуннунова ишлади. Матн муаллифи Ҳаёт Шодмон, мусиқа муаллифи Фаҳриддин Алимардонов. Хонанданинг ижоди тез кунда мухлислар эътиборига ҳавола этилади.

Унгача эса клип жараёнидан фотоларни томоша қилинг.

Xosila-4-600x800

 

Xosila-6-600x800

 

Xosila-7-600x800

Hordiq.uz

Мақола 486 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*