Хитойнинг хавотирига нима сабаб бўлмоқда?

photo_2016-12-21_11-33-31

Том Филлипс “Хитой Р.Тиллерсоннинг Россия ҳақидаги фикридан хавотирда” номли мақоласида АҚШ давлат котиби тайинланиши натижасида АҚШ-РФ давлатлари ўртасидаги муносабатлар яхшиланиши оқибатида Хитойнинг бунга салбий қараётгани борасида сўз юритган, деб ёзади telegraf.uz.

Пекин Д.Трамп томонидан янги давлат котибини тайинланишига жиддий хавотир билан қарамоқда. Негаки ушбу ҳаракатлар Вашингтон ва Москва ўртасидаги стратегик режа бўлиб, оқибатда Хитой ўйиндан ташқарига чиқиб кетиши мумкин. Агарда АҚШ-РФ давлатлари ўртасидаги муносабатлар яхшиланиб кетса, Хитой ушбу жуфтликка қарши бирон нарса ўйлаб топш учун имконияти мавжуд эмас.

Чунончи, Р.Тиллерсон номзоди илгари сурилишдан аввал Пекин Д.Трампнинг Москвага нисбатан қилаётган илиқ муносабатларидан бироз ҳайратга тушган эди, негаки АҚШ янги сайланган президенти Си Цзиньпинга нисбатан бундай муомалани амалга оширмади.

АҚШ экспертлари фикрича, АҚШ маъмуриятининг янги раҳбари илгари машҳур бўлган Р.Никсоннинг “тўнтариш” стратегиясини қўллаган ҳолда, РФ ҳамда ХХР давлатлари ўртасидаги алоқаларни узиб ташлайди.

Мақола 1 121 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*