Вазирлар маҳкамаси йиғилишида эстрада йўналишини тартибга солиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди

photo_2016-10-10_16-30-00Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари Комплексининг 2016 йил 9 ойида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастурининг 9 ой давомидаги ижроси атрофлича муҳокама қилинди.

Унда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, жойларда уюшмаган ёшларнинг қизиқиш ва эҳтиёжларини мунтазам ўрганиб борган ҳолда уларни фойдали меҳнатга жалб этишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарурлиги алоҳида таъкидланди, дейилади хабарда.

Ёшларни театр ва музейларга кенгроқ жалб қилиш, ёшлар талабига жавоб берадиган асарлар яратиш, эстрада йўналишини тартибга солиш, бунда яратилаётган қўшиқларнинг бадиий-ғоявий савиясини ошириш, музейлар, театрлар ва кинотеатрларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, ёшларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида ўзаро мулоқотлари учун қулай, ишончли маълумотларга бой бўлган маҳаллий ижтимоий тармоқлар яратиш каби масалалар батафсил муҳокама қилинди.

Комплекс йиғилишида ахборот-коммуникация технологияларини изчил ривожлантириш, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ҳокимлик органларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенг жорий этиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифаларнинг бориши, ходимларнинг компьютер саводхонлиги бўйича билим даражасини ошириш натижалари каби масалалар таҳлил қилинди.

Йиғилишда Комплекс таркибига кирувчи вазирлик ва идораларда 2016 йил учун белгиланган устувор вазифалар ижросини тўла амалга ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Diydoraziz.uz

Мақола 598 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*