Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига хат йўллаган фуқаро аризасини қайтиб олиш учун 5000 АҚШ доллари талаб қилди ва ….

photo_2016-11-15_10-27-45Шуни афсус билан таъкидлаш керакки, Виртуал қабулхонага йўлланган айрим мурожаатларни ўрганишда муаллифларнинг тамагирлик ҳолатларига йўл қўяётганликлари ҳам аниқланмоқда, деб ёзади faqat.uz сайти.
Хусусан, Муборак туманида яшовчи фуқаро С. Хўжақуловнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири электрон қабулхонасига қилган мурожаати юзасидан текшириш ҳаракатлари олиб борилганда, унинг келгусида виртуал қабулхонага мурожаат қилмаслиги ва муқаддам ёзган аризаларини қайтариб олиши эвазига пул талаб қилаётганлиги маълум бўлди.
Вилоят прокуратураси ва Миллий хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбирда мурожаат муаллифи С. Хўжақулов Муборак тумани электр таъминоти корхонаси раҳбари О. Ишанқуловдан 5000 АҚШ долларини тамагирлик йўли билан олган вақтда ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан С. Хўжақуловга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мақола 5 978 марта ўқилган

7 Комментариев для Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига хат йўллаган фуқаро аризасини қайтиб олиш учун 5000 АҚШ доллари талаб қилди ва ….

  1. Жинними бу

  2. Ўзингга чох қазибсан-ку…
    Халиям сендақаларни ер кўтариб турибди

  3. Хак, йулда очилган порталдан ахмокларча фойдаланган бу кимсани судини телевизорда курсатиш керак деб хисоблайман

  4. Ahmoqlamas bula, afiristlaa diyiladi, mawunaqalani kasriga portalab asabi charchiydi

  5. Bu narsalar xich narsamas. BITTASI YOSH OILAMIZ MALAYZIYAGA BILET OBERING DIP yozipdi. Bunisiga nima deysiz ???

  6. Хурматли бош вазиримиз биз халк ун яратиб берган кулайликларини шундай тамагирлик йулида фойдаланганлиги ун ундайларга каттик жазо бериш шарт бошкаларга урнак булсинбошка тамагир кимсалар бу ишидан тийилсинлар.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*