Вафодор ит ўз жони эвазига эгасини заҳарли илонлар ҳужумидан асради

sguwuag79lpvo89x5nbsy48u5Ярим тунда уй эгаси итнинг тинимсиз вовуллашидан уйғониб кетди, бирор ёмонликни сезиб, у ҳовлига югуриб чиқди, деб хабар берди “Nonbox.ru” нашри, деб ёзади darakchi.uz.

Эгасини заҳарли илонлар ҳужумидан сақлаб, ўзи ҳалок бўлган мазкур доберман зотига мансуб ит Ҳиндистоннинг Себекапур штатига кўмилган. У янги эгаси билан атиги бир неча ой яшади. Ит уйга киришга ҳаракат қилган заҳарли илонлар билан то ҳалок бўлгунча олишган. Оқибатда ўзи ҳам жон таслим қилган, ҳаётининг сўнгги лаҳзасини эса ўзи ҳимоя қилган инсонлар қуршовида ўтказган.

“Итнинг жасоратидан ҳайратдаман, у ўз ҳаёти эвазига бизни фалокатдан қутқарди. Уни ҳеч қачон унутмайман”, деди итнинг эгаси Раита Дибакар. Қаҳрамон итни дафн этишга барча қишлоқ аҳли йиғилди. Ит бўлса-да, кўрсатган вафо-садоқати учун у ҳурмат-эътиборга лойиқдир. Аслида инсонлар меҳрни, вафодорликни, беғараз муҳаббатни ундан ўрганиши лозим…

Мақола 1 214 марта ўқилган

3 Комментариев для Вафодор ит ўз жони эвазига эгасини заҳарли илонлар ҳужумидан асради

  1. XAAA SHUNGA AYTISHGANDA IT VAFO XOTIN JAFO DEB. CHUNKI XOTIN JAFO QILISHI MUMKIN AMMO IT XAR QANDAY HOLATDA XAM O’Z EGASIGA DOIMO VAFODOR BO’LIB QOLAVERADI.

  2. IT KABI BEVAFO HAYVON BO’LMASA KERAK. IT KIM SUYAK TASHLASA O’SHA ODAMGA VAFO KO’RSATADI. IT BOQIB MA’LUM MUDDAT UNI OCH QOLDIRSANGIZ VA DUSHMANINGIZ UNGA SUYAK TASHLASA U DUSHMANINGIZGA ‘VAFO’ KO’RSATISHNI BOSHLAYDI VA DUSHMANINGIZ BUYRUQ BERSA SIZNI QOPADI.

  3. Shunichun suyak tashlash va ovqatini vaqtida berish esdan chiqmasinda:)

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*