Ўзбекистон термасининг «бориши» Корея ОАВни ҳаяжонга солди. Натижачи?!

58299d5d2832dЖаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасида Ўзбекистон Жанубий Кореяда меҳмон бўлади. Терма жамоамиз ўйини 15 ноябрь куни  Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади. Учрашувини Саудия арабистонилик ҳакамлар жамоаси бошқаради. Ўзбекистон кўк, мезбонлар қизил рангли либосда майдонга тушади, деб ёзмоқда qalampir.uz сайти ижодкори Мухторбек Абдуллаев.

Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтадиган ўйинга терма жамоамиз 13 ноябрь куни алоҳида чартер рейси билан етиб борди. Жамоамизнинг чартер рейсида келгани мезбон мамлакат ОАВсини бироз ҳаяжонга солди ва бу ҳолни ўйин Ўзбекистон учун  қанчалик муҳим эканига йўйди.

Кореяликлар терма жамоамиз қандай самолётда келганини муҳокама қилаётган бир вақтда бизнинг муҳлисларимизни “Эртанги ўйин қандай натижа қайд этилар экан?”, деган савол қизиқтирмоқда.

Албатта, ҳар бир ўйинда ғалаба биз учун муҳим саналган. Лекин, бу сафар хаммаси бошқача. Чунки Жаҳон чемпионатига чиқишимиз учун икки қадам бор. Икки қадам, дейишимизнинг ҳам сабабини билиб турибсиз. Сабаби шуки, терма жамоамиз саралаш босқичининг биринчи давраси доирасидаги ўйинларини якунламоқда. Ҳали олдинда иккинчи давра ҳам бор. Унда терма жамоамиз ўрин олган “А” гуруҳидаги ҳолат қай тарзда ўзгаришини олдиндан айтиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам эртанги ўйинда зафар қучиш Ўзбекистон терма жамоаси учун сув ва ҳаводек зарур.

Ўйинчиларимизга қийин бўлиши аниқ. Ахр улар меҳмонда тўп суришади. Бундан ташқари Корея термаси ҳам ўзининг гуруҳдаги аҳволини яхшилаш учун бор кучи билан ҳаракат қилади. Ўйин қийин бўлишини тахмин қилаётган кўпчилик эртангги футбол учрашувига “Йил ўйини”, дея баҳо бермоқда.

Биз терма жамоамиз футболчиларига куч-қувват тилаган ҳолда, эртанги учрашувда қўллари баланд келишига умид қилиб қоламиз.

Мақола 978 марта ўқилган

2 Комментариев для Ўзбекистон термасининг «бориши» Корея ОАВни ҳаяжонга солди. Натижачи?!

  1. Ilohim,yorug’ yuz bilan qaytishsin!

  2. Iloyim yutissin

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*