«Уяли» телефон уятга қолдирмасин

«Уяли» телефон уятга қолдирмасин

skupka-sotovyx-telefonov

Кейинги пайтларда нафақат ёшлар, балки катталар ўртасида ҳам «сотка касаллиги» кенг тарқалди. Унинг қулайлиги билан бирга, баъзан кўнгилни хира қиладиган томонлари ҳам борлиги кундай аён бўлиб бормоқда.

Катта ёшдаги инсонлар биз ёшларни телефонда гаплашаётганимизни кўриб, ғазабланишади. «Бугунги ёшлар айниб кетди, қўлидан телефон тушмайди, намунча телефонга ёпишмасанг» деб ўдағайлайди.

Бироқ катталарнинг ўзлари-чи?

Яқинда машина кутиб бекатда кўп туриб қолдим. Бир икки қадам нарида ёши каттароқ киши чўнтагидан телефонни олиб, рақам терди-да, кимгадир бақир-чақир қилиб, сўкинди. Кейин «Онангга бер», — деди ғазабини яширолмай. Сўнг… хоҳ ишонининг, хоҳ ишонманг бу кимсанинг аёлига айтган ҳақоратомуз гапларини айтишга тил бормайди. Яна шунча одамнинг кўз ўнгида уялмай-нетмай телефонда важоҳат билан гапиришини айтишга тил, ёзишга қалам бардош беролмайди.

Танганинг икки томони бор бўлганидек, арзимас туюлса-да, аввал, биз ўзимиз «уяли» телефонда гаплашиш маданиятини ўрганайлик. Бу ҳам ҳар қандай инсоннинг ахлоқ-одоб бобидаги қиёфасини белгилайдиган мезонлардан биридир.

Тараққиёт маҳсули бўлган «уяли» телефон уятга ўрин қолдирмасин. Айниқса, жамоатчилик орасида ҳурматимизни сақлайлик.

Нурсултон ЖАЛИЛОВ,

 

Мақола 852 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*