Тошкентда уй-жойини яширинча ижарага берганлар жазоланмоқда

14739286271Тошкентдаги уй-жойини қўшимча даромад илинжида, ҳеч қандай ҳужжатсиз, яширинча ижарага бераётганлар жазоланмоқда, деб ёзмоқда “Оила даврасида” нашри.

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси вакили Юнусжон Насимжоновга кўра, жорий йилнинг 8 ойида шаҳар бўйича ижара билан боғлиқ 1800 дан ортиқ ҳуқуқбузарлик аниқланган ва айбдорларга чора кўрилган.

Қайд этилишича, фуқаролар ўртасида уй-жой ижараси шартномаси ёзма тарзда тузилиши ва нотариал тартибда тасдиқланиши лозим. Акс ҳолда, мулк эгалари энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан 15 бараваригача жаримага тортилади.

http://1news.uz/

Мақола 931 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*