Умид

magazine_19Оғир хасталик билан келтирилган икки беморни шифохонанинг бир хонасига жойлаштиришди. Улардан бири иккинчисига ҳар куни тушдан кейин бир соатга яқин ўпкасидан сув олишга кўмаклашар эди. Ёрдамлашадиган беморнинг ўрни шундоққина дераза ёнида эди. Ўпкасидан сув олдирадиган бемор эса шифтга термилгунича қимир этмай ётишга маҳкум эди…

Икковлари ҳар куни соатлаб суҳбатлашарди. Ҳар куни тушдан кейин дераза ёнидаги бемор ўтирган кўйи оғир аҳволда ётган ҳамхонасига дераза ортида кўрган барча нарсаларини тасвирлаш билан вақтини ўтказарди. Оғир аҳволда ётган бемор эса шеригининг оламни ранг-баранг ифодалар билан тасвирлаётганидан яна яшагиси келар, ич-ичидан қувониб кетар эди.

Дераза ёнидаги бемор атрофни қуйидагича тасвирлар эди: &Дераза сувлари тиниқ, сокин кўлдан иборат бўлган бир гўзал боғ томон юзланган. Кўл сувида ўрдак ва оққушлар ўйноқлаб сузиб юрибди, бир неча болалар ҳам ўзларининг ясама қайиқчаларида сайр қилмоқда. Севишган ёш жуфтликлар мисоли камалак рангларидан иборат гулларни қучганча оҳиста қадам ташлаб ўтиб кетяпти. Улкан дарахтлар эса атрофга кўрк бағишлаб турибди. Шаҳарнинг гўзал манзараси ҳам олисдан шундоққина кўзга ташланмоқда…”

Дераза ёнидаги бемор атрофни ҳар бир нафис нуқтасигача тасвирлаган пайтда, нариги бемор кўзларини юмганича тасвирланган манзарани хаёлида гавдалантирарди.

Бир куни эрта тонгда шеригининг овозини эшитмаган бемор ўрнига михланиб қолган гавдасини зўрға қўзғаганча ҳамширага юзланди. Ҳамшира қиз унга дераза ёнига боришига кўмаклашди. Бемор аста-секин тирсакларини дераза токчасига базўр қўйиб, ҳамхонаси тасвирлаган манзарани ўз кўзи билан кўришга ошиқди. У ерда гўзал манзарадан асар ҳам йўқ эди. Фақатгина баланд девор кўриниб турарди, холос. Бемор ҳайратланиб, ҳамшира қиздан сўради.

Ҳамшира қиз эса унга жавобан шундай деди: &Ҳамхонангизнинг кўзлари ожиз эди, буни билмасмидингиз? У ҳатто дераза ортидаги деворни ҳам кўролмаган. Эҳтимол, у сизнинг яшаб кетишингизга умид бағишлаш учун шундай қилгандир?!”.

***

Бир кундан кейин ҳамхоналарнинг ўрни алмашиб қолганди, гўё. Операциядан сўнг, кўзлари оқ дока билан ўраб-чирмалган бемор шифтга қараганча қимирламай ётарди. Унинг шериги эса деразадан ташқарини кузатганича: &Дераза сувлари тиниқ, сокин кўлдан иборат бўлган бир гўзал боғ томон юзланган…” дея ҳикоя қиларди.

 Қиссадан ҳисса шуки: Ҳар биримизнинг қалбимизда умид учқунлари бор. Ана шу учқун оловланиб кўзланган эзгу манзил сари элтувчи йўлимизга маёқ бўлишини, Аллоҳдан сўраб қолайлик!.

Райҳон ҚОДИРОВА

Мақола 344 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*