Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимидан озод этилди

EXaKtJO91Usd5F1MqkZNplMPzSwELS0K18 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимияти матбуот хизмати хабар тарқатган.

Шу куни Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев иштирокида Юнусобод тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимликлари, бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари ва фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилган.

Иш фаолиятида мунтазам қолоқлик ва жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шомансур Аҳмедов ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Саидакбар Пўлатов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Бундан ташқари, туманнинг бир қатор мутасадди идоралари раҳбарлари — прокурор Тимур Нормуҳаммедов, давлат солиқ инспекцияси раҳбари Абдурауф Каримов жиддий огоҳлантирилган.

Манба: KUN.UZ

Мақола 1 263 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*