Улар камдан-кам туғиладиган учлик эгизаклар эди. Аммо тақдирлари…

1_result-33

Эгизаклар дунёга келиши бу ажойиб ҳодиса, учта эгизаклар эса — бу мўъжиза! Бироқ опа-сингиллар Макензи, Мейси ва Маделинларнинг тақдири фақат шуниси билан ҳайратланарли эмас….

Машҳурлиги бўйича медицинада икки эгиз сиям эгизаклари каби таналари бирлашиб туғилган, учинчиси эса мутлақо соғлом туғилгани билан иккинчи ўринда туради. Шифокорларнинг тахминларига акс, Мейси ва Маккензи илк хатарли кунлардан ўтиб олишди.

2_result-35

Айтганча, уларни дунёга келтирган онаси ташлаб кетди. Кейинроқ Дарла ва Джеф Ҳаррисонлар эгизакларни ўз ҳимояларига олдилар. Бу оиланинг уч ўғли бор эди, бу уларга уч қизни асраб олишларига халақит бермади. Айнан улар икки қизалоқни операция йўли билан ажратиш керак деган хулосага келишди. Эгизакларнинг ҳар бири ўз ҳаёти билан яшаши учун бу зарур эди.

4_result-37

Амалиёт бошдан охир таваккал иш эди, операция нақ 1 сутка давом этди. Ҳаммаси муваффақиятли ўтди! Биргина нохуш томони икки қиз ҳам бир оёқли бўлиб қолди ва уларга протез ёрдамга келди.

5_result-32

Орадан 2 йил ўтиб, Дарли ва Жефга эгизакларни асраб олишларига расман рухсат беришди.

6_result-30

Ҳозирда 8 кишидан иборат оила, Аява штати, шаҳар ташқарисидаги дала ҳовлиларида яшашмоқда. Эгизакларнинг отлари бор, улар уни миниб сайр қилишни ёқтиришади.

Мана шунақа… Кўриб турганингиздек, энг қайғули воқеалар ҳам бахтли якун топиши мумкин!!!

Зиёда Зияева тайёрлади.

Мақола 1 470 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*