Украиналик фуқаро исмини “iPhone 7” деб ўзгартирди

161029_ukranian_iphone_namePhonearena сайтининг маълум қилишича, Украина фуқароси Олександр Турин ўз исмини Айфон Сим (Етти) деб ўзгартирган. Ушбу ҳолат Киевдаги IT-компаниялардан бири ўз исмини “iPhone 7”га ўзгартирган биринчи бешта шахсга мазкур маркадаги смартфон совға қилишини эълон қилгандан кейин содир бўлди, дея хабар беради terabayt.uz сайти.

Сентябрь ойининг бошида тақдим этилган iPhone 7 модели ҳозирги кунда Украинада $850 нархида сотилмоқда, исмни ўзгартириш эса мамлакатда бор-йўғи 2 долларга тушар экан.

Собиқ Турин, айни пайтда эса Айфон Сим бўлган шахснинг яқинлари унинг бу қароридан ҳайратга тушган бўлса, баъзилар унинг бу ишини кескин танқид қилишди.

Айфон Сим фарзандли бўлгач, яна ўзининг собиқ исмига қайтишини маълум этган.

 

Тағин тез орада орамизда Артелжон, LGbek, Самсунгвойлар пайдо бўлмаса бўлгани))))

Мақола 631 марта ўқилган

1 Комментарий для Украиналик фуқаро исмини “iPhone 7” деб ўзгартирди

  1. Айфонов Эпплжон Самсунгович

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*