Тушим

photo_2016-09-20_11-09-50Ўқувчилик пайтларим жуда кўп тушларим ўнгидан келарди, ҳайрон қолардим. Ҳатто қайси ўқишга киришни ўйлаб юрган кезларим тушимда қандайдир бинони кўрдим. Ҳаётда бу бинони кўрмаганман, аммо ўзим ҳоҳлаган лицейга ҳужжат топширгани борганимда ўша тушимдаги бинони ўнгимда кўрдим! Ҳайратда эдим, ич — ичимдан бу Аллоҳнинг менга аён бергани дея қувондим! Ўқишга кирдим, айни шу ерда мен Уни учратдим. Асли қандай унга эътибор қаратганимни билмайман ҳам, балки эслолмасман.

Хуллас, уни ҳар куни кўргим келар, уни бир четдан кузатиш менга олам-олам бахт бағишларди. У биз кирган йилимиз лицейни тамомлаб, Унверситетга кирган эди. Уни кўраман деб, унверситетни ҳам кезиб чиқардим. Билмадим телбаликдек туйилсада, негадир соғинардим, кўргим келаверарди. Шунча қизиққаним, қидирганимга яраша, узоқдан уни бир кўрсам бўлдийди, кўнглим ҳотиржам, беҳад хурсанд бўлиб ортга қайтардим. У орзуимдаги шаҳзодам эди гўё, эртакларда ўқиганим ҳаёлимда яратиб, ҳаётимдан излаганим эди….
Тушимда кўрдим оч яшил кийимда ўқишга кетяпман, у йўлимдан чиқти, у ҳам тўқроқ яшил кийимда эди ва биз бирга юриб кетдик! Яшил ранг яхши “дин ва дунё”, йўл бу тақдиримиз дея ўзимча таъбирладим. Уни туwларимда деярли ҳар куни кўрардим, гаплашардик, у менга бир нималарни ўргатар, маслаҳатлар берарди. Мен унинг Тақдирим, Аллоҳ берган илоҳий ишқим эканлигига ишонардим, бошқаларни осонгина рад этиб, фақат уни кутардим…
Шу кутиш билан 3 йил ҳам ўтди, аммо менинг пинҳоний ишқим пинҳонлигича қолаверди… Мен ҳеч ҳақиқатни тан олгим келмас, ундан вос кечолмасдим. Бутун борлиғим билан у ҳам мен уни севгандек севишига ишонардим, аммо…..
Мен университетга ҳам киролмадим, бутун орзуларим, интилишларим, ҳаммаси бир зумда армонга айланди…..
Уни унитишга қилган ҳаракатларим ҳеч қандай самара бермагач, ғуруримни бир четга суриб қўнғироқ қилдим… У билан ҳудди аввалдан танишдай, ҳудди тушларимдагидек зўр суҳбат қурдикки, у тушларимда менга айтган гапларидан келиб чиқиб, муомала қиляпману, у мен у ҳақимда бунча нарсани қаердан билишимга ҳайрон…, мен эса бахтдаб еттинчи осмонда учардим.
Суҳбатларимиз кўпга чўзилмади, мен у учун ҳеч киммаслигимни, умуман бир “бошоғриқ” эканимни сездиму, менинг севгим фақат бир томонлама эканлгини англаган кунимоқ, уни ҳаётидан бутунлайга кетдим…
Севишданда, севмаслигини билиб севиш, унитолмаслик жуда оғир экан….
Йиллар ўтди, бомдод намозимни ўқиётиб кўз ўнгимда Унинг сурати пайдо… Неки бўлса, Аллоҳдан дея 4 йил ўтиб яна ўша таниш, қадрли, ҳотирамдан ўчмас қилиб ёзилиб қолган рақамларни тердим. Уни овозидан танидим, ҳол- аҳвол сўрадим, у эса кимлигимга қизиқаверарди. Айтолмадим, 4 йил олдинги суҳбатларимиздаги гапларини ўзига такрор айтиб берсам ҳам у мени танимади. Яқинда уйланганини айтди…. Мен тамом бўлгандим, чунки мен ҳали ҳам у мени излаб келишидан, тақдиримиз бирлигига ишонардим. Одамларни гапларига қарамай уни кутардим…, кўзимдан ёшларим юзимни ювиб туша бошлади …, унга бахт тиладиму, ҳўнграб йиғлаганча ўтириб қолдим. Уша куни ҳеч ўзимга ўхшамасдим, жим, ҳотиржам, йиғлардим…..
Бир кун бомдод намозидан сўнг ухладиму, тушимга у кирипти, олдимга келиб, араз қилиб: “мани табрикламадиза туғилган куним билан” дирмиш, “табриклиман”, дисам “яна икки ойдан кейин табриклардиз” дирмиш. Уйғониб санага қарасам ҳақиқаттан туғилган куни икки кун аввал ўтиб кетган экан. Нима қилишни ўйладим, ва табриклаш ёмонмаску, дея тел қилиб табрикладим. У яна кимлигимга қизиқти, мен эсломадизу қўйвурин энди десам ҳам, қизиқаверди. Шунда менинг ҳам туғилган куним яқин эканини айтдим, у эса яна гапларини эслолмади ва шу икки ой ичида кўп танишлари таваллуд топганини айтди. Мен эса танимаганини тушиндим…
Лекин нега тушларимга киради? Нега уни унитолмайман?, нега мен ёлғиз қийналишга маҳкумман?
Ҳар ишда ҳикмат бор дейдилар, лекин бу ишнинг ҳикмати не? ….. Энди эса ўзимча хулоса қилиб, Дунёнинг қаеридадир кимдир бизни пинҳона севиб яшаётгани мумкинлигини ўйлаб қолдим….

Зиёда Зияева.

«Mulohaza.uz» маҳорат мактаби аъзоси.

Мақола 466 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*