Америка президентлигига номзод миллиардер Дональд Трамп ўз қизига ҳам муҳаббат изҳор қилган экан!!!

IVANKA-TRAMPАввал Америкадаги «CBS» телеканалида 1992 йили ёзиб олинган видеоролик намойиш этилди. Унда Трамп метродаги эскалатор ёнида 10 яшар қизалоққа ўн йилдан сўнг албатта учрашишлари, ишқий саргузаштларга берилишларини айтади. Аммо миллиардернинг хулқи бузуқлиги бу билан чекланмаган. 2006 йили ўз қизи Иванка Трампга ҳам муҳаббат изҳор этди. «Агар қизим бўлмаганингда, сен билан учрашган бўлардим», деганди ўшанда Дональд Трамп.

Яқинда «New York Times» газетасида Трампнинг яна бир хурмача қилиғи ҳақида мақола пайдо бўлди. Мақолада ёзиладики, 30 йил олдин Дональд Трамп самолётда Нью-Йоркга парвоз қилиш асносида ёнида ўтирган 74 ёшли кампирга тегажоғлик қила бошлаган. Кампир охири жонига текканидан бошқа ўриндиққа кўчишга мажбур бўлган.

Бу ҳам ҳаммаси эмас. Дональд Трамп 2013 йили «Вашингтон гўзали-2013» танлови ғолибаси Кассандра Сирлесга ҳам етарлича хушомадлар қилиб кўрган.

Миллиардернинг ўзи эса бу фактларнинг биронтасини тан олмади. Булар бари бўҳтон эканини қайта-қайта таъкидлади.

hordiq.uz

Мақола 1 309 марта ўқилган

2 Комментариев для Америка президентлигига номзод миллиардер Дональд Трамп ўз қизига ҳам муҳаббат изҳор қилган экан!!!

  1. Hordiq.uz tarjimada xatolikka yo’l qo’yipti: New York timesda hozirda 74 yoshli ayol, 30 yil avval Tramp bilan bir samalyotda uchganini aytadi. Ayol ushanda 44 yoshdan bo’lgan va ular yonma yon o’tirishmagan. Ayolni 1-classga chaqirtirishganini aytgan. Hordiq.uz uchun bu xato tarjima yarashmaydi. Ma’lumotni tekshirmay bosishgan.

  2. Shu qatorda mulohaza.uz ga ham ziyrakroq bo’lishlarini maslahat berardim!

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*