АҚШнинг янги Президенти покистонлик?!

6fe1c589e796bff64c81da223cb0c48f_XLПокистонда Доналд Трампни тасодифан АҚШга келиб қолган ўзларининг ватандоши эканига ишонувчилар кўпайиб бормоқда, деб хабар тарқатмоқда yangidunyo.uz.

Покистоннинг Neo News телеканали телсюжетидаги маълумотларга кўра, Трамп Ню-Йоркда эмас, балки Афғонистон чегарасидаги Шимолий Вазиристоннинг Шавал водийсида туғилган бўлиб, асл исми Довуд Иброҳим Хон (Dawood Ibrahim Khan) эмиш.

Кичкина Хоннинг ёшлиги Покистонда ўтган ва у ота-онаси автомобил авариясида ҳалок бўлгунларича, диний мактабда ўқиган экан. Канал хабарига кўра, етим қолган болакайни Британия армияси зобити Лондонга олиб кетади. Лондондан эса АҚШга келиб қолади. Бу ерда эса уни Трамплар оиласи асраб олишганмиш.

Телеканал ўзларининг гапларига исбот ўлароқ интернетдан олинган ва Трампга ўхшаб кетадиган сариқ сочли пуштун боланинг расмини илова қилишган. Сюжетда яна айтилишича, покистонлик қариндошлар ҳам топилган ва ДНК намуналари ҳам олинганмиш, хатто Трамп-Хоннинг туғилганлик ҳақидаги шаҳодатномалари ҳам топилганмиш, деб хабар қилди islamnews.

Мақола 1 842 марта ўқилган

3 Комментариев для АҚШнинг янги Президенти покистонлик?!

  1. ana bo’lmasa

  2. Zidanam o’zbede zayniddinde zayniddin

  3. Tug’ri trampni yoshligidaxam svetnoy rasm sefravoy foto kameralar bulgan faqat xechkim kurmaganda uni
    Fel uchadi faqat sal pasroq uchadida.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*