Тезкор хабар! Тошкентда бино қулаши натижасида 3 киши ҳалок бўлди

IMG_20161027_07320426 октябрь куни соат 11:30 ларда Тошкент шаҳар Шайxонтоҳур тумани Фаробий кўчасидаги қурилиш ишлари олиб борилаётган 393б-сонли бино конструкцияларининг тўсатдан қулаши содир бўлди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

«Ушбу фавқулодда вазият натижасида 3 киши ҳалок бўлган ва 2 киши турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда вазият содир бўлишига қурилиш меъёр-қоидаларининг бузилиши сабаб бўлган.

ФВВ қутқарув бўлинмалари томонидан бино вайроналари остидан 2 киши қутқариб олинган ва ҳалок бўлганларнинг жасади олиб чиқилган.

Қулаш содир бўлган жойда ФВВ, ИИВ ЁХБ ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг куч ва воситалари томонидан вайроналарни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.Фавқулодда вазият ўчоғи Тошкент шаҳар ИИББ куч вавоситалари томонидан ўраб олинган ҳамда олиб борилаётган ишлар хавфсизлиги таъминланган.

Юзага келган ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ва Прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

uz24.uz

Diydoraziz.uz

Мақола 3 215 марта ўқилган

2 Комментариев для Тезкор хабар! Тошкентда бино қулаши натижасида 3 киши ҳалок бўлди

  1. Бундай хабарлар олдин нетга чиқмасди,

  2. Тўғри қилинмоқда. Миш-миш орқали эшитгандан асосланган расмий маълумот олган афзал. Одамларнинг ахборотга бўлган эхтиёжини қондириш зарур

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*