Тилфурушлар

tilfurushlarИшонаманки барчангиз гиламфуруш, тиллафуруш, носфуруш хаттоки юртфуруш ва одамфурушлар хақида ҳам эшитгансиз. Тилфурушларчи улар ҳақида эшитганмисиз? Нега уларни бундай атаймиз? Ўз она-тилига эга бўла туриб ўзга тилларнинг ўзи ҳам тушунмайдиган, маънан бузуқ сарқитларини қўшиб гапирадиган инсонларни яна нима деб аташ мумкин. Айтингларчи сўз бойлиги билан бутун дунёни титратга бобомиз Алишер Навоийдек буюк зотнинг юртдошларига ярашадими бу ишимиз? Ахир ўз тилимизни ўзимиз қадрламас эканмиз ўзгалар оёқ ости қилишмайдими?

Аксарият ёшларимиз суҳбат давомида деярли 20 % чет элларнинг “мода” га кирган сўзларини қўшиб гапиришади. Агар эринмай бу сўзларни таржима қилиб кўрсангиз бундай сўзларни ишлатиш уёқда турсин эшитишга ҳам уяласиз. Инсоннинг тафаккури ва билим даражаси энг аввало унинг сўзлашиш маданиятида акс этади. Шундай экан ҳар бир сўзни ишлатиш олдидан ўша сўзнинг асл моҳиятини билиб олсак мақсадга муофиқ бўлар эди. Чет тилларини ўрганиш ва улардан фойдаланиш яхши албатта лекин бу ҳамма жойда ҳам чет эл тилида оғзига келганини гапириш керак дегани эмас!

Яна шундай инсонлар борки ўз тилини буткул унутиб юборади. Ишонаверинг “Ассалому алейкум” деб салом берганимда жуда кўп маротаба “Привет” деган жавобни олганман. Буни қандай тушуниш мумкин ахир. Ўзбек халқи азал-азалдан ўз урф-одатларига содиқ қолиб келган халқлардан саналади. Лекин қандайдир тилларнинг сарқитларини деб ватанга муҳаббат, ота -онага ҳурмат, она-тилимизга бўлган қадр — қимматнинг йўқолиб бораётгани ачинарли албатта.

Таниқли ўзбек ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси” асарини ўқимаганлар орангизда кам бўлса керак . Эслсангиз ушбу асарда “қора амма” образининг голландски сигирни тинчлантириш учун ўзи билмаган холда бечора сигирни жуда “чиройли” сўзлар билан сийлаган ва оқибатда кулгуга қолган эди. Муаллиф бу билан ўша даврнинг аччиқ ҳақиқатини шу кичик юмористик воқеа билан очиб беришга уринган ва бунинг уддасидан чиққан. Ўша даврларда буни тушуниш ва халқни етарли даражада билимга эга бўлмаганлиги билан изоҳлаш мумкин эди. Лекин ҳозирчи? Билим олиш ва маънан етук инсон бўлиш учун ҳамма шароитлар бор замонда нега кунндан кунга “қора амма” лар сони кўпайиб бормоқда?

Биринчи президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг тазия маросимига ташриф буюрган Афғонистон президенти ўз нутқини ўзбек тилида бошлаганида кўзларимдан янада кўпроқ кўз ёшлари тўкила бошлади. Кўксим фахр-ифтихорга тўлиб кетди. Афғонистон президенти бу ишни бизга ёқиш учун эмас тилимизни ва халқимизни қанчалик ҳурмат қилишини билдириш учун қилди. Мақолага хулоса чиқаришни ҳар бир инсоннинг ўзига қолдираман. Маслаҳатим эса жуда катта машаққатлар эвазига эришилган озодлигимизни ва фахримиз бўлган она-тилимизни асрайлик.

Шоҳрух Рахимбоев,

«Mulohaza.uz» маҳорат мактаби аъзоси.

Мақола 426 марта ўқилган

2 Комментариев для Тилфурушлар

  1. Shohrux tanqidiy maqolez o’rinli bo’pdi!
    Barchaga ibrat bo’ladigan shunaqa maqolalarni va har xil she’rlar kutib qolamiz sizdan!
    Eng yaxshi niyatlarim siz u/n!

  2. Shoxruh aka gurihimiz ijodkorlari orasidagi eng tajribali va eng mulohazali ijodkorlardan birilar. Bu maqolani o’qib ularda milliy g’urur va o’z tilimizga bo’lgan muhabbat qanchalik kuchli ekanligini tushundim. Ijodlariga omad deb qolamiz!

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*