Тилдан қолиш хавфи бўлсада, бунга журъат этди. ( Тасвирга оламан деб, тилдан қолиши мумкин эди)

photo_2016-10-11_09-38-01Рик Типпнинг қўрқмас характери сабаб, у турли таваккалчиликлардан қайтмайди. Бунинг исботи сифатида унинг денгиз илони ва тош-балиқ иштирокидаги жангни суратга олганини келтириш мумкин.

Ҳеч кутилмаганда, австралиялик балиқчининг эътиборини тортган бу ҳодисани у моҳирлик билан суратга олди.

Икки метрлик баҳайбат денгиз илони ва тош-балиқ яккама-якка  курашда эди. Кимнингдир ўлими билан тугамагунгача курашишга чоғланишгандек эди. Жаноб Рик ўз қайиғида шунчаки сузиб кетаётганди бироқ, у аралашмаса бўлмайдигандек, уларни ажратишга ундади.

“Балиқ илонни жуда қаттиқ тишлаб олганди, жуда ачинарли ҳолат. Шу вақтгача ҳеч бунақасига гувоҳ бўлмаганман. Анча уринишларимдан сўнг, уларни бир биридан ажратиб олишга эришдим” дейди балиқчи Рик. ( Суратда кўришингиз мумкин)

Ҳеч кутилмагани бироздан сўнг содир бўлди. Рик уларни сувга қўйиб юборса, улар ҳудди эски, ёвуз душманлардек яна бир бирларига ташланишган.

Афсуски, бу жангда ҳеч ким ғолиб бўлмади. Улар жон бергунча курашишди. Иккиси ҳам кучли заҳарли, бирини заҳри билан ҳалок этишди…

Балиқчи қўлидан келганича уринди. У бор кучи билан сув ости дунёсидан, ёввойи дунё вакилларини ҳимоя қилишга уринди, улар бунга қаршилик қилсаларда.

 

Зиёда Зияева

“Mulohaza.uz” маҳорат мактаби аъзоси

Мақола 1 163 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*