Тошкентдаги айрим тиббиёт муассасалари ёпилади

420x232_article_1475062221_vPrrA2Пойтахтимизда тўртта тиббиёт муассасаси, хусусан битта республика маркази қайта ташкилэтилади.

Ушбу чоралар Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббиёт муассасалари тузилмаларини оптимллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимидаги ходимларнинг иш ҳақи тизимини мувофиқлаштириш чоралари тўғрисида”ги Қарори билан кўзда тутилган.

Эндиликда Республика йирингли жарроҳлик ва қандли диабет хасталиги жарроҳлик асоратлари маркази бўлмайди, дея хабар беради darakchi.uz нашри UT.uz нашрига таяниб. Уни Тошкент тиббиёт академиясининг 2-сонли клиникаси тасарруфига ўтказишади. Бунгача Марказ академиянинг корпусларидан бирида фаолият юритарди.Тиббиёт муассасаларининг бирлаштирилиши беморларга хизмат кўрсатиш сифатига таъсир қилмайди. Ёпилаётган марказ ходимлари ўз жойларида ишлашади, аммо тиббий ҳужжатларда ёзувлар ўзгаради.

Олмазор туманининг талабалар поликлиникаси Олмазор тумани тиббиёт шаҳарчасининг кўптармоқли Марказий поликлиникасига айлантирилади ҳамда нафақат талабаларга балки шу ерда яшовчи аҳолига ҳам ёрдам кўрсатади.

Шу билан бирга Тошкент шаҳар 2-сонли клиник шифохонаси ҳамда силкасалликлари шаҳар клиник шифохонаси ҳам ёпилади. Бўшаётган ўринлар пойтахтнинг бошқа тиббиёт муассасларига ўтказилади. Пойтахт шифохоналарининг кенгайиши аҳолига хизмат кўрсатиш сифатининг ошишига ёрдам беради.

Манба: HORDIQ.UZ

Мақола 1 028 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*