Тест натижалари ҳақида…

r19dkN13450354342271_bАссалому алайкум, сиз абитуриентмисиз?! Агар сиз хозир мана шу ёзилганларни ўқиётган бўсангиз, Сизни табриклаймиз. Сиз талабасиз! Чунки, бизни ўқиётганларнинг барчаси талабалик бахтига эришсин дея тун-у кун дуодамиз…

Демак, тест натижаларини билишнинг асосий йўллари қуйидагилардир:

1. Тест натижалари чиққанлиги ҳақидаги расмий хабар эълон қилингач, ўзингиз ўқишга топширган олий таълим муассасасидан бориб хабардор бўлишингиз мумкин.

2. Давлат тест маркази сайтининг (dtm.uz) Тест натижалари рукнига кириб, жавоблар варақасида келтирилган рақамингизни киритасиз ва натижалардан хабардор бўласиз.

3. Смс орқали. Агарда сизда Ucell, Uzmobile, Beeline va Perfectum mobilе компанияларига уланган телефонингиз бўлса, 5100 рақамига жавоблар варақангиз рақамини СМС шаклида жўнатасиз ва тўплаган балларингиздан хабардор бўласиз.

Хўш, юқоридагилардан қайси бири қулай, қай бири ишончли ва қай бири биринчилардан бўлиб натижалардан хабардор қилади:

 Натижалар бир вақтда эълон қилинади. Лекин сайтга ва телефон компанияларида бир мунча вақт олдинроқ хабардор бўласиз талаба бўлган ёки бўлмаганингиздан.

Сайт имтихон натижалари яқинлашгани сари одамлар оқимининг кўп кириши натижасида ишламай қолиши, қотиб қолиши, секинлашиши кузатилган. Бу эса натижаларни қайта-қайта киритишингизни талаб қилади ва асаб торларингизни чертиб ўтиб кетади.

Смс хизмати орқали билишнинг яхши ва ёмон томони бор. Яхши томони янгиликдан ярим кечаси хабардор бўлишингиз ва тонг саҳаргача ухламаслигингиз мумкин. Ёмони эса хар бир келган смс хабар сизнинг юрагингизга қўрқув солиши табиий. Смс хабарлари хизмати 0.75 $ ни ташкил этади.

Хуллас қай тартибда бўмасин, Сизга талабалик бахти насиб этишини тилаймиз. Унутманг, ҳаммаси энди бошланди ва барчаси олдинда! Талабалик билан барчани муборак этиш насиб этсин дея админингиз

Абдували Қурбонов

Мақола 15 930 марта ўқилган

20 Комментариев для Тест натижалари ҳақида…

  1. imtihon natijalari e’lon qilinmaganini bilsamda. maqola nima haqidaligiga qiziqib kõrdim. Lekin yolg’on orqali sahifaga qiziqtirish baribir ahmoqlikdan boshqa narsa emas.

    • E’tibor bergan bo’lsangiz saytga havolaning oxirida !? belgilari mavjud bu chiqdimi degan ma’noni bildiradi. Baribir rahmat saytimiz va ushbu maqolamiz yoqadi deb o’ylaymiz ko’pchilikka

  2. Man saytizga kirishimdan maqsad bu yil 2016-2017 õquv yilida talaba bolishga talabgorman saytizdegi ma’lumotlar yaxshi yanada yengi ma’lumotlar boganida zor bolardi

  3. Yolg’on orqali qiziqtirish bir kun kelib qulashga olib keladikeladi.

  4. admin icvogan bosalar keredaf

  5. uzlarendamisila yolgon bilan hech qachon reytingda kutarilarmesila

  6. man oylabman javoblar chiqibdi deb . bu oddiy qizitirish ekan .zor aqlli bosangiz maqola yozing tinmay oqisin hamma lekin yozolmaysiz nimaga? chunki bunga ilm kerak , kop oqigan bulish kk . qanday qilib javobni bilishni hammayam biladi . uzr lekin

  7. Rahmat. malumotlar uchun. lekn eng yaxshisi borib uz koziz bilan korganzga yetmidi

  8. Assalomu alaykum. Imtihon natijalari bilishni yana bir usuli bor. Telegram dasturida dtmuzbot deb bot kanalni qidiring va aʼzo boʻling. Javovblar varaqasida keltirilgan raqamingizni kiritib soʻrov yuboring. Muhimi qulay va bepul. Imtihon natijalarini 2016 yil 18 avgust kunidan bilib olishingiz mumkun

  9. Ee kallayizga qoyil

  10. Dtmuzrobot orqali ham bilish imkoni mavjud

  11. Hammaga ma’lumki test natijalari 15 -avgustdan keyin chiqadi. Men bu mavzzuni lavhasini uqiganimda yuragim qinidan chiqib ketay dedi. Lekin sizlarga raxmat maslahatlaring uchun. Xudo hohlasa hamma o’z niyatlariga yetishni hohliyman.

  12. 5100 raqamiga yuborib qo‘ying, agar kommisya sizning natijalaringizni ko‘rib bo‘lsa sizga o‘tingiz yoki o‘tmadingiz degan sms jo‘natadi

  13. Hamma abiturientlarga omad tilab qolaman.

  14. Жовоблар қачон чиқади? -дган савол хаммани қинавотти.
    Жовобла 2-3кунда чиқиб қолади.
    Бугун 18-август боса
    Тахминан 20-21 августлада чиқади. Жовобла чиқишини кечикши абитуриентла коплиги. Озимга омад тилиман???

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*