Телевизор: Беҳаёлик, зўравонлик, таҳлика, ваҳима…

photo_2016-10-06_10-25-14Аллақачон бекатимизнинг доимий қадрдонига айланиб улгурган сиз азизлар билан бугун биз зангори экран орқали кириб келаётган беҳаёлик, зўравонлик, одобсизлик ва бошқа ёмон иллатлар ҳақида мулоҳаза юритмоқчимиз.

Аввало, халқимиз орасида юрган машхур бир латифани мисол тариқасида келтирсак:

-Сизнингча, оилада тинчлик-ҳотиржамлик ҳукм суриши учун нималар бўлиши керак?

-Хонадонда телевизор иккита бўлиши керак…

Бу латифадан кўриниб турибдики, хонадонларда телевизор алоҳида аҳамиятга эга!

Ҳозир айниқса, кўплаб хонадонларда сунъий йўлдош орқали кўрсатувчи спутниклар (паробалка) мавжуд.

Очиқ саҳналарни, беҳаё тасвирларни очиқ-ойдин кўрсатиб берадиган бу каналлар болаларга салбий таъсир кўрсатмасмикин?

Аввало, унутмаслик керакки, болалар айтганинггизни қилишмайди, улар кўрганларини қилишади.

“Қиз ўриндиқда ўтирибди, отаси кириб, “унинг отаси ким?” деб ўз қизидан сўраяпди. Яқингача Мексика сериалларининг бир нечтасида бир хил шу ценарий такрорланарди”.

Бу парчани атайин “Дафтар ҳошиясидаги битиклар”дан олиб, тақдим этдим.

“Ўзингга раво кўрмаганни, бировга ҳам раво кўрма” дейишади.

Севимли ёзувчимиз Ўткир Ҳошимов Америкага уйиштирган сафарларидан бирида меҳмонхонада телевизор кўриб ўтириб, шунга амин бўлибдики, уларда умуман беҳаё кинолар ва бошқа ёшлар онггини заҳарловчи кўрсатувлар йўқ экан. Фақат, маҳаллий, спорт, сиёсий янгиликлар ва бошқа ижобий тақдимлар…

Мексика киноларида машхур “саҳна”га айланган бир жойини айтмасдан иложим йўқ:

Ҳомиладор аёлнинг қорнига қўлни қўйиб, “сезяпман” дейиш,  ўзбек  ёш болалари ҳам орасида “машхур бўлиб кетди”.

Шарқ киноижодкорлари томонидан кириб келаётган “Жумонг”, “Жангбого” каби кино қаҳрамонлардан кейин “Жумонг-жумонг” ўйнаб, кўзини ўйиб олган, ёки оғирроқ жароҳат олган болаларини шифокорга олиб келувчи ота-оналар сони кўпайди.

Яқинда телевизорда таниқли бир ўзбек режиссиоридан интервью олишганига кўзим тушиб қолди: “Нега бизнинг киноларни халқаро майдонда рейтингги паст” деган саволга режиссиоримиз “ўша рейтинги баланд кинода бир дақиқада минглаб одамларни ўлдирилганлиги кўрсатилди, агар шу баланд рейтинг бўлса, мен баланд рейтиннга даъво қилмайман” деб жавоб берди.

Уруш! Бу одамлар орасида ваҳима, таҳлика, қарамлик уйғотиш учун ҳам уйиштирилади. Тинч-ҳотиржам яшаётган халққа бошқа мамлакатлар орасида бўлаётган уруш ўчоғини кўришдан не наф? Афсуски, яна ўша “парабалка”ларда қирғинбарот урушлар очиқ-ойдин кўрсатилади.

Бу болалар психиологиясига, ёшлар онггига салбий таъсир қилмасмикан!?

Аллақачон, луғатида “уруш” деган сўз борлигини халқимиз унитган. Энди телевизор кўриш маданияти ҳақида ҳам ўйлаб, мулоҳаза юритишни сиз — азизларга қолдирамиз!

 

 Олима Орзиқулова,

«Mulohaza.uz» маҳорат мактаби аъзоси.

Мақола 907 марта ўқилган

8 Комментариев для Телевизор: Беҳаёлик, зўравонлик, таҳлика, ваҳима…

  1. Juda to’g’ri va dolzarb mavzuni ko’taribsiz. Shunday maqolalarni kutib qolamiz

  2. Juda ham puxta kuzatuvlar asosida yozilgan maqola. Ushbu maqolani kengroq targ‘ib qilish kerak. Zora har bir yosh avlod miyasini zaharlanishlardan asrab qolsa. Qo‘lingiz dard ko‘rmasin Olimaxon !

  3. UMNITSA JUDA HAM TÖGRI GAP YÖQ

  4. Olima Orzuqulovani qisqa hikoyalarini muhlisiman. Bugungi maqolasini o’qib maqolalar yozishda ham qalamlari o’tkir ekan. Dolzarb mavzu yaxshi yoritilgan

  5. Olimaxon bugungi kunning eng dolzarb muammolaridan birini yoritibsiz.Fikrlarngizga qo’shilaman.Bugungi kunda bolalarimiz,yoshlarimiz va eng achinarlisi yoshi ulug’larimiz ham televizordan»madaniyat»ni o’rganayapti.Ota-onalar bolalarni go’yoki,multfilm bilan aldab qo’yayotgandek.Lekin ,o’sha shavqatsizlikni,aqlsizlikni targ’ib qiluvchi multfilmlardan bola nimani olayapti?!Nimani o’rganishi mumkin?xullas,gapirsa ,gap ko’p.bu mavzuni yana qaytadan kengroq qilib yoriting.Kimdir o’qib mulohaza qilishiga ishonaman.

  6. Рахмат хаммаларингга эьтибор учун
    Атрофда шу нарсаларни кузатганим учун йоздим буларни.

  7. Kelajagimiz uchun qayg’urayotganingiz bizni quvontirdi. Hozirda TV qatoriga undanda zararli vositalar: Komputer va Telefon kirib kelganini ham unutmaslik kerak. «Ommaviy ma’daniyat» ning kirib kelishida shu vositalarning yuragi «internet» asosiy sababchi bo’lmoqda. Bu vositalar qarshisida qancha yoshlarimiz foydali bilim olishi mumkin bo’lgan qimmatli vaqtlarini TV ga qaraganda 2 barobar ko’p sarflashmoqda.

  8. to’g»ri gapni gapirdiz
    Shukhrat hozir «ommaviy madaniyat» haqida yozish urfda
    menam yozib qosam kk kuting!

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*