“Телефондаги баҳаё суратлар…”

420x232_article_1477382087_Bisdy-— Ўғлим 16 ёшда. Яқинда телефонини текшира туриб, беҳаё суратлар ва видеоларга кўзим тушди. Бироз ёшроқ бўлганида, албатта, койиган бўлардим, аммо улғайиб қолди, у билан бу мавзуда қандай гаплашишни билмаяпман…

Умида, 38 ёш, Жиззах вилояти

 

Психология фанлари номзоди, доцент Феруза Акромова ўз маслаҳатлари билан ёрдам беришга  тайёр…

 

— Кўпчилик оналар  дарҳол ўша беҳаё видеоларни ўчириб ташлаш ва фарзандига қаттиқ гапириш билан муаммони ҳал этиш мумкин деб ўйлашади. Зинҳор ва зинҳор ўғлингиз ўзига тегишли бўлган, шахсий буюми деб билган нарсага сўроқсиз даҳл қилганингизни билмасин. Акс ҳолда унинг ишончини ва ҳурматини йўқотиб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Ўсмирлар ҳиссиётга берилувчан бўлишади, агар телефонини берухсат текширганингиздан хабар топса, жаҳл устида маслаҳатларингизнинг аксини бажариши ҳам ҳеч гап эмас. Бу ёшдаги йигитларга ўзидан катта жинсдошлари, акаси ёки отаси йигит кишининг организмида кечадиган ўзгаришлар, умуман жинсий ҳаёт ҳақида тушунча бериши зарур. Аслида ҳам бундай нозик паллада бола онгини қандайдир нотаниш  инсон берган нотўғри маълумот билан тўдиргандан кўра, яқинлари тушунча бергани афзалроқ. Гап орасида турли беҳаё суратларни томоша қилиш зино эканини ва бундан буён ўғлингиз оиланинг бошқа эркаклари қаторида хонадонингиз шаънини сақлашга масъуллигини таъкидлаб ўтишни унутманг.

Мақола 2 680 марта ўқилган

2 Комментариев для “Телефондаги баҳаё суратлар…”

  1. Xozirda internet tarmoqlarida topib bolmaydigan narsani ozi yoq faqa xar bir insoni oz qolida undan qandoq foydalaniw bu bolaning yowi 16 da ekan amo bu bolani faqatgina bexayo va vidyo fotolaga nima undavoti oylab koraylik cetdan nazar solsak bu yowda qizlarxam ulgayapti ular ozlariga xadan ziyod etibor qaratadigan kiyimlar likilawlar xam bor bu xarqanday bolani etiborini va xirsini uygotadi xar qanday inson ciroyli va lazatli narsadan baxra olgisi keladi qizlari bor ota onalar qizlarga juda kop ortiqca etibor berilvoti mayli etibor beeilsin wunga yarawa yuriw turiwi kiyiniwi ga xam etibor berin kiyim boyica onalar qarawadi siz unga ayoldek emas erkak kozi bn qaren xirsni uygotmidimi qomatini ortiqca bortirb korsatmidimi wunga etibor qilingal qars ikki qoldan ciqadi elektr tarmoqda pilus minus bolgani kabi bu xolatda xam pilus minuslari bor bu bola bn jinsiy aloqalar xaqiida yaqinlari gaplawgudek bolsa bolani yuzidegi bir parda yeciladi bolani beti qotadi xayoqadigan yaqinlari bolmasa u bola ertaga yuzga oyoq qoyadi oila icida andiwa uyat tuygulari boliwi wart koca bowqa uy bowqa

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*