Телефон кўтарган қиз

Girl-Using-Adult-Phone-Chat«- Ў, Фарҳодман денг… Камина эса Ширин. Фарҳод ва Ширин… Нақадар жарангли исмлар, тўғрими?..»

Автобусда кетар эканман, беихтиёр, қулоқларим остида қизнинг суҳбати жаранглади. Тўғри келган рақамни териб, гаплашаётган қизга атрофдагилар ҳам истеҳзоли қараб олишди.

«Қайси коллежда ўқийсиз? — телефондаги гапини давом эттиради қиз. — Бу дейман, спорт мактабида ўқисангиз керак? Билмадим… Нима, учрашувга чиқишимни истайсизми? Севганингиз йўқми? Вой, билиб қолса қовун тушмасин, тағин».

Қиз манзилига етди, шекилли, автобусдан тушиб кетди.

Мен эса қизнинг ортидан ўйланиб қолдим. Наҳотки, қиз бола ҳам шунчалар одобсиз бўлса?.. Бекорчи бўлгани учун телефондан фойдаланиб вақт ўтказишми бу, ёхуд бир инсонни масхара қилиб ҳузурланишми? Нима бўлганда ҳам жамоат жойида қиз бола ўзини чиройли тутиши, зарурат бўлмаса, телефондаги суҳбатларни ҳам кейинга суриб қўйиши лозим эмасми? Қиз бола ибоси, ҳаёси, энг асосийси, одоб ва андишаси билан гўзал кўринаркан!

…Бироздан сўнг яна бошқа бир қизнинг телефони жиринглаб қолди. У ёнида ўтирган йўловчига қараб, узр сўради. Кейин телефонга жавоб бераркан, паст товуш билан салом-алик қилди: «Сизни эшитяпман, акажон. Мана, етай деб қолдим, хавотир олманг…»

Унинг самимий сўзларини эшитиб, ҳавасим келди. Демак, телефон тутиш маданиятидан йироқ, одоб-ахлоқ борасида савияси саёз қизлар одамлар орасида ўз ҳурматларини йўқотишса, маънавияти бой инсонлар эса ҳаммада яхши таассурот қолдиришар экан. Бу борада ота-оналар ўз фарзандларига яхшироқ эътибор қаратсалар ёмон бўлмасди!

Гулноза ШАРОБИДДИНОВА

Интернет манбаларидан олинди.

Мақола 1 731 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*