Сиз телефонда маданиятлимисиз?

509f45e280Шиддат билан ривожланаётган хозирги замонда ахборот алмашиш ёки ахборот билан ишлаш учун яхши бир қўлайликлардан бири телефон алоқаси эканлигига хечким даъво қилмаса керак. Ҳатто ҳаётимизни усиз тасаввур эта олмас даражадаги жамият одамларимиз биз ХХI асрда. Уйда, ишда, дам олишда, мехмонликда бўладими бизнинг ажиралмас «дўстимиз» телефон. Телефон гуёки бизни бошқариб олган, усиз хечнарса қила олмаймиз: у билан гаплашамиз, хат олмашамиз, ҳатто хисоб-китобни хам у бажаради (телефон калькулятори). Майли унинг хизматлири учин нолимаслигимиз керак албатта. Лекин биз телефонда бошқалар билан яхши гаплашиб, туғри алоқада бўлияпмизми? Ҳа уни пайқамаимиз хам. Кўчада, жамоат жойларида телефонда гаплашмаган инсонлардан кура, гаплашганлари кўпроқ. Бу иш юзасидан бўлиши мумкин албатта. Лекин жамоат жойларида, уйда, ишхонада телефон бақирганча ён-атрофдагиларни назар-писант қилмасдан гаплашиб кетаётганлар хам иш юзасиданда. Шу пайт уйлаб қоласан узи телефонда гаплашишнинг хам маданияти бўлса керак.

Албатта бор, телефонда гаплашиш маданиятининг узига хос хусусиятлари, қонунлари бор экан.

Телефонда гаплашиш маданиятининг бизга керак жихатларидан бизга таниш бўлмаган инсон билан тусатдан бўладиган сухбат. Инсонни кўрмай, билмай туриб ҳам телефонда гаплашиш маданиятига қараб ҳам унинг қай даражада маданиятли, одобли эканлигини баҳолашга бўлади. Телефон билан гаплашишнинг узига хос қонун-қойдалари борлигини билмайдиган шахслар телефонда гаплашаётиб қупол, бошқаларнинг шаънига доқ туширувчи гапларни айтавериши бизга маълум нарса.

Ёдингизда бўлсин:

— Сиз бошқа бировга қўнғироқ қилганда албатта аввал саломлашиб, узингизни таништиришингиз керак. Кейин узингизни саволингиз билан мурожаат қилишингиз мумкин.

— телефон гушагини кўтаргандан «менга фалончини чақириб беринг» ёки «бу ким» деб айтиш жуда маданиятсизлик бўлиши мумкин. Унинг урнига уз исмингизни айтиб керакли саволни илтимос билан сўрашингиз мақсадга мувоффиқ.

— терган телефон рақамингизнинг сизда тўғрилиги шубҳа уйғотса, «мен қаерга қўнғироқ чалдим» ёки «бу қанақа манзил» дейиш ҳам жуда маданиятсизлик белгиси. Ундан кўра узингиз қўнғироқ қилмоқчи булган рақамни айтиб, масалан: 224-14-28 деган рақамлигини салом-аликдан кейин аста сўрасангиз олам гулистон.

— телефон алоқасида носозлик бўлиб қолса, ёки сизнинг шошилинч ишингиз чиқиб қолса «хозир мени кутиб туринг» деб гушакни қўийб ташлаш ҳам қупол туюлиши аниқ.Ундан кўра «кечиринг мен ўзим сизга кегинроқ қайта қўнғироқ қиламан» деб гушакни қуйган дуруст ва албатта сал туриб ишларингиз тугагач қайта қунғироқ қилиш зарур.

— иш жойингиздаги уртоғингиз ёки дустингизга қўнғироқ қилиб «мен кимман» ёки «мен кимман топчи» деган жумбоқли хазиллар қилиш хам уятли вазиятлардан.

— агар сиз битта идорами, ташкилотнинг ишчиси бўлсангизу қўнғироқ келаётган телефон гушагини кутаргандан «алло» дейиш нафақат узингиз ёки бутун иш жойингизнинг обрусига путур етқазиши мумкин. Ундан кўра гушакни кутариб саломдан сўнг «бу 18 мактаб қабулхонаси» дейиш мақсадга мувофиқ.

— телефонда узоқ гаплашиш нафақат соғликга зарар, бу жихат ҳам сизнинг хулқ-атворингизнинг қанқалигини сальбий тарафга оғдириши мумкин.

— ким билан, қанақа мавзуда гаплашсангиз ҳам телефон гушагини ёпишдан олдин «омон бўлинг, кўришгунча» дейишни унутманг.

Ушбу қонун-қойдаларга амал қилсангиз сиз кун давомидаги кайфиятингизнинг яхши бўлишини таьминлайсиз ва бошқаларнинг ҳам.

Мақола 366 марта ўқилган

1 Комментарий для Сиз телефонда маданиятлимисиз?

  1. Уткиржон Эшмуродов // Октябрь 1, 2016 в 12:40 пп // Ответить

    тугри езилибди, офарин. унга албатта амал килмок керак

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*