Тошкент ахборот технологиялари университетида ректор ўзгарди

RVtCfs-cR-7GmK_TWG8H0G06EbS1fJOCБугун, 27 сентябрь куни Тошкент ахборот технологиялари университетида (ТАТУ) кадрлар алмашинуви юз берган. Бу ҳақда универститет вакили, университетнинг молия ва иқтисод масалалари бўйича проректори Синдаров Шерзод Эгамбердиевич kun.uz сайтига хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, университет жамоаси янги ректор Тўлқин Тешабоев билан таништирилган.

Эндиликда шу йилнинг 8 февралида университет ректори сифатида иш бошлаган Ўткир Ҳамдамов ўрнига Тўлқин Тешабоев тайинланган.

У бунгача университетда Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси ўринбосари сифатида ишлаган. Муқаддам эса ўқув ишлари бўйича проректор сифатида фаолият кўрсатган.

Тошкент ахборот технологиялари университети Ўзбекистондаги телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида мутахассислар тайёрловчи марказ ҳисобланади. Университетнинг Фарғона, Урганч, Қарши, Самарқанд, Нукус шаҳарларида филиаллари мавжуд. Олийгоҳ 1955 йилда Тошкент электротехника алоқа институти сифатида ташкил этилган. 2002 йилда университет мақомини олган ва Тошкент ахборот технологиялари университети деб номлана бошланган.

Университет сайтидаги маълумотга кўра, университет ва унинг филиалларида 10242 нафар талаба таҳсил олади. Олийгоҳ 26та хорижий давлатнинг 42 университет, 8 илмий-тадқиқот маркази, 12 корхона ва ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатган.

Манба: KUN.UZ

Мақола 515 марта ўқилган

1 Комментарий для Тошкент ахборот технологиялари университетида ректор ўзгарди

  1. Hozir hamma o’zgaryapdi!

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*