Тадбиркор бўла оласизми?

photo_2016-10-07_11-37-17Ўз компаниясини бошқариш – анчайин қизиқарли ва жозибадор иш. Тадбиркор бўлишга тайёрмисиз? Саволларга тасдиқ ёки инкор шаклида жавоб беринг ва ҳар бир «ҳа” жавоби учун бир балл қўйинг.

1.Вужудга келган мураккабликларга қарамай, бошлаган ишингизни охирига етказа оласизми?
2.Қабул қилган қарорингизда қатъий тура оласизми ёки сизни қайта ишонтириш осонми?
3.Зиммангизга масъулият олишни, раҳбарлик қилишни ёқтирасизми?
4.Ўз ҳамкасбларингиз ҳурмат ва ишончига сазовормисиз?
5.Саломатлигингиз яхшими?
6.Кучингизни аямай ва дарҳол натижа бериши кутмасдан меҳнат қилишга тайёрмисиз?
7.Одамлар билан мулоқот қилиш ва ишлаш сизга ёқадими?
8.Танланган йўлнинг тўғрилигига бошқаларни ишонтира оласизми?
9.Бошқаларнинг ғоялари ва фикирлари сизга тушунарлими?
10. Ўзингиз истаган соҳада шахсий ишингизни ташкиллаштиришга тажрибангиз борми?
11.  Амалда солиққа тортиш қонунларидан бохабармисиз?
12. Сиз таклиф этмоқчи бўлаётган товар ёки хизматга шаҳрингизда талаб борми?
13. Маркетинг ва молия соҳасида бошланғич билимларингиз борми?
14. Сизнинг соҳангиз бўйича шаҳрингиз (вилоятингиз) да бошқа тадбиркорларнинг ишлари яхши боряптими?
15. Ижарага олиш мумкин бўлган бинони кўз остига олиб қўйганмисиз?
16. Ташкилотингизни биринчи йилда қўллаб қувватлаб туриш учун молиявий негизга эгамисиз?
17. Сиз яратаётган ташкилотингизни молиялаштириш учун дўстларингиз ва танишларингизни жалб этиш имкониятингиз борми?
18. Сиз керакли материаллар (товарлар) етказиб турувчи таъминловчиларни кўзда тутганмисиз?
19. Сиздан тажрибаси ва билими кўпроқ таниш мутахассисларингиз борми?
20. Шахсий ишга эга бўлиш – бу сизнинг энг асосий орзуингиз эканлигиа аминмисиз?
Натижалар:
17 ва ундан кўпроқ баллар. Тадбиркор бўлишингиз учун керакли барча сифатлар мавжуд. Мақсадга интилувчанлигингиз, ғайратингиз ва муваффақиятга ишончингиз ҳар қандай зўр ғояни амалга оширишга кўмаклашади. Энг асосийси, ғоя арзигулик бўлиши керак.
13-17 балл. Тадбиркор сифатидаги муваффақиятга эришиш имконингиз унчалик катта эмас.
13 балдан кам. Сиздан яхши тадбиркор чиқмайдиганга ўхшайди. Эркин тадбиркорлик йўлига киришдан олдин, тажриба тўплаб олишга ҳаракат қилинг ҳамда ўз ҳохиш имкониятингизни яна бир чамалаб кўринг.
Мақола 703 марта ўқилган

2 Комментариев для Тадбиркор бўла оласизми?

  1. Testni yechmadimu,ammo tadbirkorlik anchayin mushkul! Nazariya va amaliyot o’rtasida katta farq bor! Tadbirkorlik qobiliyatidan tashqari yana ancha katta Sabr va juda mustahkam Asablar kerak!

  2. manda eng yuqori natija chiqdi tadbirkorlikni eplayapman deb oyleyman

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*