Сурхондарёдан мактуб: “Одамлар чироқсиз яшашга маҳкумми?”

To9PvL0_UbquitIjxfsUZEH8nw-RbDfE

Жамиятда учраб турувчи муаммолар, аввало, давлат тараққиётига тўсқинлик қилади. Агар у табиий бўлса, майлига, аммо мавжуд имкониятлардан самарали фойдалана билмаслик ёки раҳбарларнинг ўз мансабига совуққонлик билан ёндашишлари, сансоларлик, бюрократизм аломатлари сингари иллатлар сабаб пайдо бўлган бўлса, бунга, албатта, кимдир айбдор бўлади, деб ёзмоқда kun.uz.

Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида учраб тураётган айрим муаммолар, хусусан, аҳолини тоза ичимлик суви, электр таъминоти ва табиий газ билан таъминлаш сингари вазифалар керак ва зарур вақтида амалга оширилмаяпти. Бунга кимнидир айбдор қилиш бизнинг юмушимиз эмас, зеро халқ вакилларининг ўзи бунга ўз баҳоларини беришмоқда.

Сайтимизга йўлланган мактуб ана шу мавзуда сўз юритишимизга сабаб бўлди. Эътиборингизга мазкур хатни асл ҳолича тақдим этамиз, хулоса чиқариш эса сиздан.

“Ассалому алайкум, ҳурматли kun.uz таҳририяти. Мен Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудларидан бўлмиш Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, Дўстлик маҳалласида яшайман. Бу хатни ёзишимдан мақсад Қумқўрғон тумани, шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси электр таъминотисиз қанчалик қийналишаётганини айтиб ўтмоқчиман.

Асос шуки, бирор юмуш билан банкка борсангиз, электр токи йўқлиги сабаб одамларнинг, тадбиркорларнинг иши орқага сурилади, соатлаб кутишга тўғри келади. Нафақат мен балки бутун Қумқўрғон халқи шу нарсадан азият чекади. Наҳотки бутун шаҳарни электр токисиз қолдириш инсофдан бўлса? Маҳалла оқсоқоллари ва бошқа мутасадди ташкилот вакилларининг бу ҳолат билан иши йўқ. Чунки бу манзарага ўрганиб қолишган. Шаҳримиз йўллари даҳшатли даражада зимистон.

Тошкентдан бирор текшириш келса, фақат шаҳарнинг янги қисмига ёки шаҳар ҳокимияти томонга боради. Шаҳардаги аҳвол билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Маҳаллий аҳоли бу муаммоларни ҳал қилиш учун югуравериб чарчади. Электр таъминоти бўйича тегишли идорага қўнғироқ қилинса, “биз энергияни тежаяпмиз”, дейишади. Халқни қоронғуда қолдириб, азоблаб тежашдан нима наф? Энди бир очиқ гапни айтсам, менинг бу илтимосимни шаҳар ҳокими эшитмайди ҳам. Чунки у “улуғ инсон”нинг вақти йўқ. Халқнинг дардини эшитмайди. Ахир қаерда бўлса ҳам раҳбар зоти ўз халқи учун фаровон ҳаёт қуриши керак эмасми? Қачонгача бизнинг туманимиз, балки Сурхондарёнинг чекка туманлари нурсизликдан азият чекади? Сурхондарё халқи билан ҳеч кимнинг иши йўқми?

Бу гаплар ўз кучини кўрсатмас, аммо Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида яшовчи одамлар ҳеч бўлмаса Қумқўрғондаги ҳолатни билиб оладилар. Ишонаманки, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да бу муаммоларнинг барчаси барҳам топади”.

Эслатиб ўтамиз, 16 декабрь куни Навоий вилояти ҳокими сифатида фаолият кўрсатиб келган Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов Сурхондарё вилоятига янги ҳоким этиб тайинланган эди.

Комментарии (4)

  1. Men ham Surxondaryo viloyati Qumqurg‘on tumani «Sherozi» mahallasida istiqomat qilaman. Xaqiqatdan ham bizda elektr energiyasi ta‘minoti shunaqangi past darajadaki, bunga allaqachon ko‘nikib ketganmiz. Shu darajada ko‘nikib ketganmizki agar sutkasiga ikki-uch soatdan oshiqroq vaqt svet o‘chmay qolsa «Kimdir vafot etdimikin» deya hamma xavotirga tusha boshlaydi. Chunki Katta lavozimda ishlaydiganlardan kimningdir yaqini vafot etsa yoki «Katta»lardan birining to‘yi bo‘lsa svet o‘chmasligi ehtimoli ko‘proqda.
    Hech bo‘lmasa fonarlarimizni va telefonlarimizni zaryadlab olishga ulgursak, bizdan baxtli odam bo‘lmasdi.
    Televizor ko‘rish, kompyuterda ishlash, internet aksariyat mahalladoshlarimiz uchun umuman begona tushunchalardir.

  2. Бизда Намангандаям шу холат.Кундуз куниям майли айникса эрта тонда ёки кечки овкат махалида учириб куйишади.Болалар мактабга ёки укишга кетаётганда шунака кийналишадики фонар кулида кийиниб,фонар б.н нонушта килишади.Кечки овкат махалини гапирмасаям булаверади .Одам хавотирланиб утиради иссик овкатми чойми тукилиб куйиб колмаса булди деб

  3. Bizda Shaxrixon tumanida ham huddi shu holat. kuniga 3 soatgina elektor beriladi holos. oilamizda hamma davlat ishida ishleydi. oyiga eng kami 300ming so’mdan pul o’tadi elektrga. lekin turli hil sehlarga korhonalarga uzluksiz tok yetkazib beriladi. aholi b.n hech kimning ishi yo’q. gazni orzu ham qilmasak bo’laveradi

Оставить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *