Сулаймон шоҳ ўгитлари

sulaymon shohga kitobКўплаб афсона ва ривоятлар қаҳрамони, Исроил подшолигининг ҳукмдори, шоҳ Довуднинг ўғли бўлган Сулаймон шоҳ қаламига мансуб панд-насиҳатлар неча асрларки тилдан-тилга ўтиб келмоқда.

Айтишларича, Сулаймон шоҳ тақиб юрадиган узукда икки оғиз сўз битилган бўлиб, бу сўзлар унинг қувончли ва қайғули кунларида тинчлантирувчи малҳам вазифасини ўтаган экан. Узукда «Ҳаммаси ўтиб кетади…» деган сўзлар битилган бўлиб, узукнинг орқа тарафида «Бу ҳам ўтиб кетади» деган сўзлар ёзилган.

Қуйида Сулаймон шоҳ ҳикматлари билан танишасиз.

Қашшоқлар ёнидан ўтаётиб – баҳам кўр.

Ёшлар ёнидан ўтаётиб – ғазабланма.

Кексалар ёнидан ўтаётиб – таъзим қил.

Қабристон ёнидан ўтаётиб – ўтир.

Хотира ёнидан ўтаётиб – эсла.

Онанг ёнидан ўтаётиб – ўрнингдан тур.

Қариндошлар ёнидан ўтаётиб – ёдда тут.

Билим ёнидан ўтаётиб – ол.

Дангасалик ёнидан ўтаётиб – титра.

Донолар ёнидан ўтаётиб – тўхта.

Аҳмоқлар ёнидан ўтаётиб – қулоқ солма.

Сахийлар ёнидан ўтаётиб – берганини ол.

Ғурур ёнидан ўтаётиб – сақла.

Қарз ёнидан ўтаётиб – беркинма.

Сўз ёнидан ўтаётиб – маҳкам тут.

Туйғу ёнидан ўтаётиб – уялма.

Аёллар ёнидан ўтаётиб – мақтанма.

Гуноҳкорлар ёнидан ўтаётиб – умид қил.

Эҳтирос ёнидан ўтаётиб – кет.

Мақтанчоқлик ёнидан ўтаётиб – жим бўл.

Виждон ёнидан ўтаётиб – қўрқ.

Нафрат ёнидан ўтаётиб – муроса қил.

Ёлғон ёнидан ўтаётиб – жим турма.

Ҳокимият ёнидан ўтаётиб – ишонма.

Ажал ёнидан ўтаётиб – қўрқма.

Ҳаёт ёнидан ўтаётиб – яша.

Интернет манбаларидан олинди.

Мақола 674 марта ўқилган

1 Комментарий для Сулаймон шоҳ ўгитлари

  1. Haqiqat yonidan o’tayotib amal qil!

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*