Сўз заҳри

so'zБаҳорнинг илиқ кунлари эди. Ҳар кунги одатимга кўра, истироҳат боғи оралаб ишга кетаётгандим. Ёшроқ икки аёлга дуч келдим. Улардан бирининг 7-8 ёшлардаги қизчаси ҳам бор эди. Қизча йўлак четида ўсиб ётган кўм-кўк ўт-ўланлар оралаб юраркан:

— Шундай жойларда юриш менинг орзуйим, — деди юзлари яшнаб.

— Ҳе, орзу қилмай ўл. — Чиройликкина аёлнинг оғзидан чиққан бу гаплардан ғалати бўлиб кетдим. — Оёғингдаги пайпоғингни эрталаб кийгансан. Энди яна юваман. Бунақада қўлим тоғорада чирийди-ку. Орзу қилармиш-а?

Аёл яна нималардир дея ғудранди. Қизча асфальт йўлакка ўтаркан, майсаларга, энди очила бошлаган баҳорнинг илк гулларига болаларча қизиқиш, аммо маъюслик билан қараб-қараб қўйди. Ҳалигина яшнаб турган қизнинг юзлари хомуш тортиб, итоаткорона онасига эргашди.

Қизчасининг пайпоғини ювишдан оғринган ўша аёл ўзи айтган сўзлар заҳри билан унинг мурғак қалбидаги табиатга ошнолик, гўзалликни, гулларни севишдек туйғуларни сўндириб қўйганини билармикан?..

Раҳимахон АБДУРАҲМОНОВА

Интернет манбаларидан олинди.

Мақола 740 марта ўқилган

1 Комментарий для Сўз заҳри

  1. Ха минг афсуски бундай оналар учраб туради.Фарзанд ота она кулида омонатдир.Унинг калби эса нафис гавхарга ухшайди.Гавхарга турли накшлар солиш мумкин булгани каби бола калбига хам яхшилик гузаллик накшларини солиш мумкин.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*