Сўз кўпайганда мақсад унутилади

скачанные файлы

Жалолиддин Румийнинг “Ичингдаги ичингдадур” (Фиҳи мо фиҳи) асари ҳаёт саволларига муносиб жавоблардан иборат. Унда бахтнинг энг баланд чўққисидан тортиб, мусибат эшигини очгувчи сабабларгача баён этилган.

Қуйида саралаганларимиз эса ана шу баёнларнинг парчаларидир.

Сўз ҳақиқатнинг сояси ва парчасидир.

***

 

Инсон хаёлидаги нарса уни ўз орқасидан етаклайди. Масалан, боғ хаёли боққа, дўкон хаёли дўконга олиб боради.

***

Умид – ишонч йўлининг боши.

***

Денгизга бориб, ундан фақатгина бир кўза сув олмоқ билан қаноатланиш – ачинарли. Денгиздан олиш мумкин бўлган дур-жавоҳирлар ва бошқа қанчадан-қанча нарсалар бўла туриб, биргина сув олишнинг нима қиммати бор?

***

Инсон бу дунёга бир иш учун келган: ғоя удир, агар уни қилмаса, ҳеч бир иш қилмаган бўлади.

***

Одам борки, денгизларга қонмас, одам бўладики, бир томчи сув билан кифояланади.

***

Бир ҳақиқат юзта шубҳадан аълодир.

***

Қайси йўлдан борсанг, тўғри йўл тутган бўласан? Ўйлаб кўр ва сенинг илгарилашингни қайси бири таъмин этса шуни қил.

***

Бутун олам бир уйқудан ортиқ нарса эмас.

***

Ичкаридаги келиб эшикни очиб бермаса, ташқаридаги ўғри уйга кира олмайди.

***

Эзгу тушунчалар ёвуз тушунчалар ўрнини эгалламоғи учун курашмоқдамиз.

***

Завқ ва орзулар зинапояга ўхшайди. Зиналар ўтириб, дам олишга мослашмаган. Умрни шу зиналарда беҳуда ўтказмаслик учун ғофилликдан тез уйғонган ва ҳаётнинг моҳиятини тўғри англаб етган одам нақадар бахтли!

***

Майдонга келган нохушлигу касалликларнинг барчаси қачонлардир қилган ёмонликларинг ва гуноҳларинг мевасидир.

***

Жўяли савол билимнинг ярмидир.

***

Амал – инсондаги маънодир.

***

Менга қўрқувсиз бир умид ёхуд умидсиз бир қўрқув кўрсатинг-чи? Улар бир-биридан айро эмас.

***

Инсон кўринишидан ҳеч нарса демаса ҳам ичида доимо гапиради.

***

Мақсад – маънодир.

***

Сўз кўпайганда мақсад унутилади.

***

Ғам ва хафагарчилик – заифликнинг васфидир.

***

Сиз ёқтирмаган бир қанча нарсалар борки, балки сиз учун улар хайрлидир.

***

Баъзилар ибтидога боқса, бошқалар интиҳога назар соладилар.

***

Эҳтиёжи бўлмаган кишига берилган ҳар қандай нарса ортиқча юкдир.

***

Инсон навбатдаги ҳолларга эришган сайин аввалги ҳолининг хомлик, болалик бўлганини ва ҳатто ҳеч нарса бўлмаганини англайди.

***

Яхшилик – ёмонликни тарк этмакдир.

***

Болалар дунёни билмаганлари, ундан зерикмаганлари учун беғубордир ва ўйнамоқ орзуси билан яшайдилар.

***

Ақл ва қалбсиз  инсон туйғуларининг ҳеч бири ҳаракатга келмасди.

***

Жавоб бермаслик ҳам ўзига хос жавобдир.

***

Ҳар бир ёнғоқ юмалоқ, лекин ҳар бир юмалоқ нарса ёнғоқ эмас.

***

Қидирмагунингча ҳеч нарсани тополмайсан.

***

Агар муҳтож бўлмасанг, Каъбанинг ёнида туриб ҳам уни кўра олмайсан.

***

Энг яхши сўз кўп бўлгани эмас, фойдалисидир.

Замира РЎЗИЕВА тайёрлади.

Мақола 561 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*