Соғиндим ёр

photo_2016-09-21_11-34-03Хаста кўнгил ғашланмоқда,
Ҳижрон шердек ташланмоқда,
Ҳар кун кўзим ёшланмоқда,
Дийдорингни соғиндим ёр…

Юрагимда ҳаловат йўқ,
Тилагимда ижобат йўқ,
Сенсиз менга саодат йўқ,
Рухсорингни соғиндим ёр…

Сенсизликдан жуда толдим,
Аламимни майдан олдим,
Кетганингни сезмай қолдим,
Хуморингни соғиндим ёр…

Қалбда оғриқ тинмайди ҳеч,
Боғда гуллар кулмайди хеч,
Дардим биров билмайди ҳеч,
Озорингни соғиндим ёр…

Келсанг бахтга ўзим элтай,
Самоларга парвоз этай,
Қайтмасанг айт, яшаб нетай?
Дийдорингни соғиндим ёр…

Ифорингни соғиндим ёр…

Улуғбек Ғаниев,

«Mulohaza.uz» маҳорат мактаби аъзоси.

Мақола 612 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*