Сиз таваккалчимисиз?

81392105
Ҳаётда ҳар куни қандайдир қарорлар чиқаришимизга тўғри келади. Кимдир ўйлаб ўтирмай бир қарорга келса, яна кимдир «Етти ўлчаб, бир кес” мақолига қатъий амал қилишга одатланган. Сизчи? Қуйидаги тест сизга бу борада кўмак беради деб ўйлаймиз.

1. Иш жойингизда янги қоидалар ўйлаб топишди дейлик. Бу сизнинг характерингизга буткул зид. Сиз бу қоидаларга тез кўника оласизми?
а) Ҳа (3 балл)
б) Йўқ (0 балл)

2. Янги жамоага тез мослашасизми?
а) Ҳа (4 балл)
б) Йўқ (0 балл)

3. Бошлиқларга ёқмаслигини билсангиз ҳам иш жойингизда танқидий фикрларни очиқ айта оласизми?
а) Ҳа (3 балл)
б) Йўқ (0 балл)

4. Агар бошқа корхона, ташкилотда кўпроқ маошли лавозимни таклиф этишса, ўйлаб ўтирмай ўтиб кетган бўлармидингиз?
а) Ҳа (2 балл)
б) Йўқ (0 балл)

5. Хатоингизни яшириш учун баҳоналар қидиришга одатланганмисиз?
а) Ҳа (0 балл)
б) Йўқ (4 балл)

6. Қайсидир таклифни очиқчасига юмшоқ гап билан, вазиятни тушунтирган ҳолда рад этасизми?
а) Ҳа (2 балл)
б) Йўқ (0 балл)

7. Қизғин баҳс баҳонасига ўзингизнинг қайсидир масаладаги қарашларингизни ўзгартира оласизми?
а) Ҳа (3 балл)
б) Йўқ (0 балл)

8. Кимнингдир ижодий ишини ўқиб чиқдингиз. Фикрингизча, буни бошқачароқ, яхшироқ ёзиш мумкин эди. Муаллифга тушунтирган ҳолда матнга ўзгартиришлар киритасизми?
а) Ҳа (2 балл)
б) Йўқ (0 балл)

9. Дўконда ниманидир ёқтириб қолдингиз. Лекин бу нарса унчалик зарур эмаслигини биласиз. Барибир сотиб олармидингиз?
а) Ҳа (0 балл)
б) Йўқ (2 балл)

10. Кимнингдир маслаҳатларига амал қилиб ҳар қандай қарорингизни ўзгартира оласизми?
а) Ҳа (0 балл)
б) Йўқ (3 балл)

11. Меҳнат таътилингизни олдинда нималар бўлиши ҳақида ўйлаб ўтирмай, олдиндан режалаштирасизми?
а) Ҳа (1 балл)
б) Йўқ (0 балл)

12. Ҳамиша ваъдангизга вафо қиласизми?
а) Ҳа (3 балл)
б) Йўқ (0 балл)

НАТИЖАЛАР:
0—9 балл. Сиз у қадар таваккалчи эмассиз. Ҳар бир қарор ҳақида узоқ вақт ўйлайсиз. Кимлар биландир маслаҳатлашасиз. Йиғилишларда жимгина ўтиришни маъқул кўрасиз.
10—18 балл. Ҳар бир қарорни эҳтиёткорлик билан, жиддий муаммоларга дуч келиб қолмасликни унутмаган ҳолда чиқарасиз.
19— 28 балл. Етарлича таваккалчисиз. Тажрибангиз сизга доимо шундай йўл тутишга ёрдам беради ва камдан-кам ҳолларда хатога йўл қўясиз.
29 ва ундан ортиқ балл. Таваккал қилмаслик сиз учун мавҳум тушунча. Ўзингизга, бир ишни бошласангиз, муваффақиятли тугата олишингизга бўлган ишонч сизни ҳамиша таваккал иш тутишга ундаб туради. Хато қилсангиз, ўзингизни эмас, бошқаларни айблаш одатингиз ҳам йўқ эмас. Кўпинча яқинларингизга бу одатингиз салбий таъсир этиб, бир қарорга келишга узоқ муддат қийналиб ҳам юришади. Бу сизнинг жуда катта камчилигингиз. Кўзгуга боқинг. Балки ўша камчиликларингизни кўришга муваффақ бўларсиз.

Gooper.uz

Мақола 917 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*