Сиз севиб қолдингсиз…

sevib qolyapsizСиз севиб қоляпсиз, ишонинг чиндан,

Қаранг, кўзларингиз  булоқдек тиниқ.

Кўзгуга қарамай сочларингизни

Тартибга солсангиз, сочингиз силлиқ.

 

Сиз севиб қоляпсиз, ишонинг, ростдан

Қарамай кетяпсиз жаноналарга.

Тинмайин табассум қилаяпсиз-ку,

Жаҳлингизга ўрганган ҳайроналарга.

 

Сиз севиб қолдингиз менга ишонинг,

Қаранг, юрагингиз кулранг эмас, ол!

Тош қумга айланиб ётибди мана

Сиз ғолиб чиқдингиз курашда ҳалол!

 

Сиз севиб қолдингиз ҳаётни чиндан…

Феруза Ҳайруллаева.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

Журналистика факультети талабаси.

Мақола 611 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*