Сиз қандай суҳбатдошсиз?

suhbatdosh«Ўзингни англамасдан туриб, ўзгаларни тушуна олмайсан», деган гап бор. Сиз-чи? Ўзингизни қандай инсон эканлигингизни, феъл-атворингиз қай даражада шаклланганлигини, атрофдаги одамлар билан ўзаро муносабатларингизни биласизми?

Ундай бўлса, қуйидаги тест саволларига «ҳа» ёки «йўқ» деб жавоб беринг.

  1. Сиз кўп гапиришни яхши кўрасизми?
  2. Нотаниш одам билан суҳбатлашиш учун Сиз ҳар доим ҳам мавзу топа оласизми?
  3. Суҳбатдошингизни диққат билан эшитасизми?
  4. Маслаҳат беришни яхши кўрасизми?
  5. Суҳбат мавзуси Сизни қизиқтирмаётган бўлса, буни суҳбатдошингизга айта оласизми?
  6. Суҳбатдошингиз бепарво экани Сизни ранжитадими?
  7. Турли мавзу бўйича ҳар доим ҳам ўз фикрингизга эгамисиз?
  8. Умуман, нотаниш мавзу юзасидан ҳам суҳбатга қўшила оласизми?
  9. Суҳбатлашаётганда ҳамманинг диққат марказида туришни ёқтирасизми?
  10. Ҳеч бўлмаса, учта тил бўйича мукаммал билимга эгаман, деб ўйлайсизми?
  11. Ўзингизни яхши суҳбатдош деб ҳисоблайсизми?

Энди натижаларни ҳисобланг. Агар саволларга «Ҳа» деб жавоб берган бўлсангиз, ҳар бир жавоб учун 1 баллдан қўйинг. «Йўқ» жавоби учун эса балл қўйилмайди.

1-3 балл: Сиз оғзингиздан бир сўзни ҳам суғуриб бўлмас даражада камгап ёки тўхтатиб бўлмайдиган даражадаги сергапсиз. Гап шундаки, қандай бўлишингиздан қатъи назар, Сиз билан гаплашиш жуда қийин.

Бу ҳақда ўйлаб кўриш учун эса Сизда ҳали вақт бор.

4-8 балл: Гапга жуда чечан бўлмасангиз ҳам Сизни дилкаш суҳбатдош, деб аташ мумкин. Кайфиятингиз йўқ бўлишига қарамай, суҳбатдошингизни эшита оласиз.

9-11 балл: Сиз нотаниш одамларни ҳам тезда суҳбатга жалб қила оласиз. Дўстларингиз эса Сиз билан фикрлашишни ҳам, маслаҳатлашишни ҳам яхши кўришади. Бундан ташқари, Сиз турли вазиятларда ўзингизни тута биласиз. Бу эса ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.

* * *

Мана, ўзингиз ҳақингизда билиб олдингиз. Энди қиладиган асосий вазифангиз ўз устингизда ишлаш, камчиликларни бартараф этишдир.

Тайёрловчи Элмурод АБДУЛЛАЕВ

Интернет манбаларидан олинди.

Мақола 1 657 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*