Шавкат Мирзиёевга шикоят қилган тадбиркор «Ўзбекистон» телеканали эфирига таклиф этилди

Capture-720x320-680x302Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи тадбиркор Олим Сулаймоновнинг Бош вазир Шавкат Мирзиёевга шикоят тарзида эълон қилган видеомурожаати пайдо бўлган эди. Унда Юнусобод тумани солиқ идораси ходимлари ундан ноқонуний тарзда пул ундиришга урингани тилга олинади, деб ёзади «Erkak.uz».

«Дилшод деган бола қўрқитув йўли билан ҳисобида пул бор тадбиркорларни талаб келмоқда», — дейди тадбиркор.

Мурожаатида у, шунингдек, телеканалдаги баҳсларда иштирок этиб, ҳамма гапларини исбот қилиб беришини таъкидлайди.

Орадан маълум вақт ўтгач, «Ўзбекистон» телеканалининг «Тадбиркорлар телеклуби» кўрсатуви Сулаймоновни студияга таклиф қилди. Кўрсатувда қатнашган Олим Сулаймонов ўз бошидан ўтказган ишларни гапириб берди. Кўрсатувда қатнашган прокуратура ходими унинг иши кўриб чиқилишини ва қонунбузарларга нисбатан тегишли чора кўрилишини билдирди.

Daryo.uz

Мақола 6 114 марта ўқилган

3 Комментариев для Шавкат Мирзиёевга шикоят қилган тадбиркор «Ўзбекистон» телеканали эфирига таклиф этилди

  1. ibi endi bu odamni xoli voy boladi ☺

  2. Бу муттахам Олимку

  3. Бу тадбиркор эмас обнальшик, 10 мартта судланган,

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*