Шаҳнозабонунинг қизи: “Хуллас, дея-дея аёлнинг умрини едилар”

57ff6b6ec5718Жорий йилнинг 14 март куни таниқли хонанда Шаҳнозабону оғир хасталик сабаб 42 ёшида оламдан ўтган эди. Куни кеча хонанданинг яккаю ёлғиз қизи – Умиданинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига онасинининг суратини жойлаштириб, унга қолдирган изоҳи эътиборимизни тортди.

“Одамзод салгина оғриб қолса, дард чекса, дарҳол онасини эслайди. Ҳеч бўлмаса “Оҳ, онажон!”, деб қўяди. Нега шундай? Ахир, оналарнинг ҳаммаси ҳам шифокор эмас-ку. Отасини, ака-опасини, ҳатто, турмуш ўртоғини эмас, айнан онасини эслайди, чақиради…

Айтишларича, аёл киши дард тутганида ҳам “Она!”, деб чақираркан. Гарчи онаси узоқларда бўлса-да, келолмаслигини билса-да…

Озроқ тобимиз қочиб, кўнглимизга қил сиғмай қолса, онамизга қўнғироқ қиламиз: “Она, мазам йўқ…” Онамиз эса одати бўйича вақтида олдини олмаган ишларимизни (юпун кийингансан, вақтида овқатланмагансан ва ҳакозо) айтиб, койийди, тергайди. Гўшакни қўямиз-у негадир енгил тортамиз. Ўнта дори беролмаган давони онанинг бир лаҳзалик куюниши, қайғуриши, меҳри беради гоҳо. Хўш, нега шундай?

Бунга дунёнинг манаман деган олимлари ҳам ҳам жавоб тополмаса керак”.

Шаҳнозабонунинг қизи Умиданинг ёзганларини ўқиган ҳар бир кишининг қалбида ўз онасига бўлган меҳр-муҳаббати янада жўш уриши тайин. Умида бугун ўта оғир кунларни бошдан ўтказаётгани, атрофи тўла суянчиқ, юпанч бўлишга тайёр одамлар бўлса-да, улар орасидан онасини қидираётганини ёзганларидан пайқаш қийин эмас. Унинг кечинмалари сизнинг ҳам кўзингизни ёшлатиши тайин.

“Аёл жим бўлди, соқов дедилар.
Аёл гапирди, эзма дедилар.
Аёл кулди енгилтак дедилар.
Аёл йиғлади, шарманда дедилар.
Аёл ҳа деди, кўнгли бўш дедилар.
Аёл йўқ деди, манман дедилар.
Аёл кийинди, олифта дедилар.
Аёл севди, номуссиз дедилар.
Эркак севди, эркакчилик дедилар.
Хуллас, дея-дея аёлнинг умрини едилар…”, деб ёзади онасининг сурати остига Умида.

Qalampir.uz

Мақола 2 017 марта ўқилган

1 Комментарий для Шаҳнозабонунинг қизи: “Хуллас, дея-дея аёлнинг умрини едилар”

  1. Oxiratlari obod bo’lsin… Yaxshi inson edilar Shahnozabonu. Umidaxonga sabr tilayman… Faqat sabr….?

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*