Саудия шаҳзодаси қатл қилинди

58070abd1db80Саудия Арабистони Шаҳзодаси Турки Бен Сауд ал-Кабир қотилликда айбланиб қатл этилди. 2014 йил Ар-Риёддаги кўнгилочар тадбир чоғида Шаҳзода дўсти Одил ал-Мхемидни отиб ўлдирган ва яна бир кишини яралаган.

Ўшанда Шаҳзоданинг номақбул иши қиролликда катта шов-шув ва ғалаёнга сабаб бўлганди. Шаҳзода зудлик билан ҳибсга олиниб, шу йилнинг ўзида суд уни қотилликда айбдор деб топганди.

Маълумотларга кўра, Турки Бен Сауд ал-Кабирни қатл қилиш тўғрисидаги қарор Саудия Арабистони Олий суди томонидан қабул қилинган.

Шаҳзоданинг қариндошлари Одил ал-Мхемиднинг оиласини моддий жиҳатдан таъминлаш истагини билдирган. Аммо Одил ал-Мхемиднинг оиласи “қонли” пулларни олмасликларини, қотил ўз жазосини олишини талаб қилишган.

Эслатиб ўтамиз, қиролликда Шаҳзодани қатл қилиш жараёни тарихда биринчи бор кузатилмоқда.

Sof.uz

Мақола 2 027 марта ўқилган

1 Комментарий для Саудия шаҳзодаси қатл қилинди

  1. To’gri ish bo’libdi, Qonun — barcha uchun barobar!

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*