Қонунчиликда ўзгариш: энди ўзгаларнинг шахсий ҳаётига аралашганлар жазоланади!

shaxsiy-hayotgaОдамнинг розилигисиз унинг шахсий ёки оилавий сири ҳисобланган шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни ноқонуний равишда йиғиш ёки тарқатиш энди маъмурий ва жиноий тартибда (ЎРҚ–411-сон, 23.09.2016 й.) жавобгарликка тортишга сабаб бўлиши мумкин.

Илк маротаба шундай ҳаракатларни амалга оширганлар минимал иш ҳақининг 10 дан 40 гача баробаридаги миқдорда маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин (МЖК 461-бет)

Агар шундай ҳаракатлар маъмурий жавобгарликка топтилгандан кейин содир этилса, жиноий иш қўзғатилиб, минимал иш ҳақининг 50 дан 100 баробари миқдоридаги жарима, 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 6 ойгача қамоқ тарзидаги жазо тайинланади (ЖК 1411-бет).

Худди шу хатти-ҳаракатлар:

  • оғир оқибатларга олиб келса;
  • ғаразли ниятларда амалга оширилган бўлса;
  • хавфли ашаддий жиноятчи томонидан амалга оширилган тақдирда, –

минимал иш ҳақининг 100 дан 200 баробаригача миқдордаги жарима ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум этиш усуллари билан жазоланади.

Юқоридаги жиноятни содир этган шахс ўз айбини бўйнига олса, жабрланувчи билан муросага келса ва етказилган зарарни қоплаган бўлса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.

Манба: FAQAT.UZ

Мақола 983 марта ўқилган

3 Комментариев для Қонунчиликда ўзгариш: энди ўзгаларнинг шахсий ҳаётига аралашганлар жазоланади!

  1. Judayam zor yol manga yoqti gap yoq

  2. Офарин зур бупти

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*