«Севгининг 5 та тили» асари муаллифи Гэри Чемпендан ҳаётий тавсиялар

Two hands touching over table --- Image by © unique pic/cultura/Corbis

Гэри Чемпеннинг «Севгининг 5 та тили» асари оилада бир-бирини яхшироқ тушуниш, ўз жуфтига бўлган муҳаббатни қандай қилиб тўғри кўрсатишга ўргатади. Унинг қуйида келтирилган ибратли фикрлари оилавий ҳаётингиздаги энг яхши йўриқномага айланиши мумкин.

1). Ҳар бир киши ўз муҳаббатини қандай қилиб ифодалай олишни биладиган уйда яшаш қандай яхши!

2). Севги ҳақида ёзилган деярли барча фикрлар шуни тасдиқлайди — севиш – ўзини бағишлай олиш демакдир.

3). Бир-биримизни тушунишни истасак, бир-биримизнинг истакларимиз ҳақида яхши билишимиз лозим.

Кечириш — муҳаббатга томон йўлдир.
4). Эски хатолар билан қилиш мумкин бўлган энг яхши иш – уларни тарихга айланишига имкон бериш.

6). Илтимос муҳаббатни ифодалашга имкон беради, буйруқ эса уни ўлдиради.

7). Турмуш ўртоғингиз билан ҳар куни суҳбатлашишни одат қилинг. Ҳар бирингиз ҳеч бўлмаганда кун давомида содир бўлган учта воқеа ҳақида бир-бирингизга ҳикоя қилинг, ўз ҳиссиётларингизни бўлишинг. Дастлаб шундан бошланг. Бир неча ой, балки ҳафта ўтиб, бир-бирингиз билан суҳбатлашишингиз анча енгиллашади.

8). Қийин дамларда турмуш ўртоғингиз ёнида туриш, унга ҳадя этишингиз мумкин бўлган энг яхши совғадир.

9). Жуфтингизни бирор нарсага эришиш учун мақтаманг. Бу муҳаббат эмас. Турмуш ўртоғингизни унга қувонч бағишлаш учун мақтанг.

10). Болалар ўзининг кутилган ва керакли эканлигини ҳис қилиши лозим. Агар шундай бўлса, вақт ўтиши билан улар мукаммал инсонларга айланади.

11). Биз дунёни турмуш ўртоғимизнинг кўзи билан кўришимиз лозим. Унинг учун нима муҳим эканлигини билиб олишимиз керак. Фақат шундагина уни ҳақиқатан қўллаб-қувватлай оламиз.

12). Ёнимизда яқин, севимли инсонимизнинг бўлишига ҳар биримиз муҳтожмиз. Шунинг учун ҳам оила барпо этилади.

13). Бир нарсани англаб етишга ҳаракат қилинг, ҳозир сиз унинг дунёсига киришни истамаяпсиз, кейинроқ унинг ўзи дунёсига киришингизга рухсат бермайди.

14). Бирор ишни биргаликда бажарганингизда умумий хотиралар пайдо бўлади. Бу эса туганмас қувонч манбасидир.

15). Нима бўлганда ҳам шундай қонуният мавжуд: бизни мақташганда, биз миннатдор бўламиз ва ҳар қандай илтимосни бажаришга қодир бўламиз.

Мақола 418 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*