Севгингизни мустаҳкамламоқчимисиз (Қизлар учун)

I-am-fall-in-love-beautiful-girl-with-heartСевги-муҳаббат абстракт тушунча бўлиб, аста-секинлик билан ёхуд бирданига кириб келадиган руҳий жараён ҳисобланади. Муҳаббат севган инсони билан ёқимли ҳаётга қарашларнинг, қизиқишларнинг, ҳисларнинг умумийлиги ва бутун умрга иттифоқлик бахш этадиган шодлик билан ифодаланади.

Шарқда севгини изҳор этиш кўпроқ миллий урф-одат ва тушунчалар билан боғлиқ бўлади. Ўзбек аёллари ўзининг ибоси, ҳаёси, самимийлиги, камсуқумлилиги билан ажралиб туради. Шу нуқтаи назардан, қуйида қизларимизнинг ҳаёти давомида ўз жуфтларини топишида нималарга эътибор қилишлари кераклиги хусусида сўз юритамиз.

  1. Доимо ҳушмуомала, камгап, самимий ва сабрли бўлинг. Кишини ўзига чорлайдиган ҳусн — тилдан чиқадиган сўзларнинг маъносидир. Ҳаётингиз мобайнида ўзингиздан-да сўзингиз ёқимли бўлсин. Кўпроқ адабий тилда гапиришга одатланинг. Йигит киши ширин сўзга шайдо бўлади, буни унутманг. Одамлардан, хусусан, ўзингиз ёқтирган кишингиздан ўзингизни устун қўйманг. Ҳеч қачон ота-онангиз мансабини унинг оила аъзолари мансаби билан таққосламанг.
  2. Ташқи қиёфанинг гўзаллигига эмас, қалбнинг поклигига эътиборли бўлинг. Қалби гўзал одамгина унга бўлган меҳрни, атрофдаги неъматларни қадрлай олади. Йигитларнинг ижобий хислатларини эмас, балки салбий томонларини ҳам ҳис қилинг, лекин камчиликларини тўғридан тўғри юзига солманг! Унинг нуқсонларини оҳисталик билан, шахсига тегмайдиган қилиб тушунтиринг. Жаҳлингизни чиқарадиган савол берганда иродали бўлиб, босиқлик билан жавоб қайтаринг. Аччиқланганингизни сездирманг.
  3. Йигит кишига яқинларингизнинг муаммоларини, айтиб, ундан маънавий ёрдам кутманг. Сизни оқлаб гапирса-да, яқинларингизга нисбатан ҳурмати сўнади. Унинг ўзи ҳақида билишни хоҳлаб ҳадеб саволга тутаверманг. Чунки ҳеч ким ўзида бор қусурларни айтмайди.
  4. Эрта тонгда уйғонишга одатланиг. Кийинишингиз ва ўзингизнинг озодалигингизга эътиборли бўлинг. Ташқи қиёфангиздан келиб чиқиб, «мен гўзал эмасман» деб ўкинманг. Ички дунёқарашингиз доимо гўзал бўлсин. Муҳаббат ҳусн танламайди. Гарчи Лайли у даражада чиройли бўлмаса-да, қалб гўзаллиги туфайли Мажнуннинг кўзига париваш бўлиб кўринган. Шунингдек, ортиқча тилла тақинчоқлар, ҳаддан ортиқча пардоз, қимматбаҳо ғарб андозасида тикилган кийимларда юрадиган қизларга харидорлар кўп бўлса-да, аксарият йигитлар Сизни эмас, бойлигингизни севиши мумкин. Буни асло унутманг.
  5. Севган кишингиз Сиздаги яширин фазилатларни кўп деб билсин. Сиз эса ҳамиша сирли сандиқдай турсангиз, у Сизга шунчалик интиладики, яширин фазилатларингизнинг ҳаммасини билишга қизиқади. Унинг саволларига ҳамиша камтарона жавоб беришга ҳаракат қилинг.
  6. Қиз бола иболи, шарм-ҳаёли ва назокатлилигини ўзининг ҳатти-ҳаракати, муомаласи, нутқи, фикрлари орқали ифодалаши керак. Ҳамиша ўзининг ор-номусини муҳофаза қилиши лозим. Йигит ва қиз ўртасида албатта, «парда» бўлиши шарт. Сиз яқин бўлишга ҳаракат қилсангиз, у Сиздан қочишга интилади. Агар у Сизни сенсираса, масхара қилиб гапирса ёхуд рухсатсиз сигарет чекиб, туфлаб ўтирса, билингки, бу унинг маданиятсиз ва дидсизлигидан далолатдир.
  7. Сиз унинг нималарга қизиқишини, қандай режалари, мақсадлари борлигини билишга қизиқяпсиз. Буни тўғридан-тўғри эмас, балки шу мавзуда суҳбатлашганингизда саволлар ёрдамида билишга ҳаракат қилинг.

Масалан: «Нима учун?» деб эмас, «Қандай қилиб эришмоқдасиз?» деган савол бериб, унинг мантиқий тафаккурини билиш мумкин.

  1. Суҳбатлашаётганингизда атрофдагиларга қараманг. Машҳур киноюлдузлар, санъаткор йигитлар, уларнинг ютуқлари ҳақида иложи борича гапирманг. Сизга бир пайтлар севги изҳор қилган йигитлар билан фахрланманг. Гарчи ўзингизга обрўйингиз ошаётгандай туюлса-да, аслида йигит кишини камситаётган бўласиз. Шундан кейин у ўзини Сиздан олиб қочишга ҳаракат қила бошлайди.
  2. Унинг бошқа қизларга эътибор бериши Сизнинг рашкингизни келтириши мумкин. Лекин буни унга сездирманг. Ўзингизни эътибор қилмагандай кўрсатинг-да, уни жалб қилаётган қизлардаги ижобий хислатларни ўзлаштиришга ҳаракат қилинг.
  3. Табиатан аёл киши эркак кишига бўйсунувчан, эркак эса оилада ҳукмрон бўлади. Шу боис, Сиз ҳеч қачон ҳукмронликка интилманг. Уни амалга ошмайдиган шартларни бажаришга мажбур қилманг. Ҳадеб романтик ҳаёлларга берилманг.
  4. Агар йигит киши Сиз билан суҳбат қилган пайтида, баланд ёки паст бўйли, озғин ёхуд тўлароқ, оппоқ ёки қорачадан келган қизларни таҳлил қилишга мойиллигини билдирса, билинг-ки, Сизда шу камчиликларнинг бор эканлигига ишорадир.

Мободо, Сиз у билан турмуш қурган тақдирингизда ҳам унинг юрагида бошқа аёлга жой топилади.

Дилноза ЖЎРАЕВА

Интернет манбаларидан олинди.

Мақола 3 630 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*