Севган қизининг тилини суғуриб олишга уринган йигит…

4_result

Яқиндагина Карли Ҳайгернинг ҳаётида ҳаммаси ажойиб эди. 25 ёшли ҳамширанинг содиқ дўстлари жуда кўп эди, бундан ташқари унинг икки йилдан бери бирга севгилиси ҳам бор эди…

Ҳамма қариндошлар Карли ва Раянни идеал жуфтлик деб ҳисоблашарди. Ҳаммаси жуда ажойиб эди, лекин охирги ойда муносабатлари дарс кетди. Йигит қизга дўқ уришни бошлади…

Ўша машъум шанбада жуфтлик дўстларининг никоҳ оқшомига ташриф буюришди. Кун давомида улар тинчгина хурсандчилик қилишди. Фақат оқшомга яқин улар бир неча дўстлари билан уйга қайтгач, йигит ва қиз ўртасида тортишув юзага келди.

Карли дам олиб ухламоқчи эди, Раян эса хурсандчиликни давом эттиришни истарди. Малла сочли соҳибжамол даврани тарк этиб, ётоғига кириб ухламоқчи эканини айтганда, ғазаб отига минган йигит уни бўға бошлади.

Бақир-чақир овозларни эшитиб етиб келган дўстлар қизни йигит чангалидан қутқариб олишди. Йигитни хонадан зўрға олиб чиқишди, бироқ йигит бу ҳолатдан баттар ғазаб отига минди.

Дўстларининг қўлидан сирғалиб чиқиб кетган йигит, ювиниш хонасига яшириниб олган қизнинг устига отилди…

Оқшом иштирокчиларидан бири полицияга қўнғироқ қилди. Полиция етиб келганда эшикдан йигит қўллари қонга беланган холда чиқиб, ҳаммаси жойида эканини кетаверишлари мумкинлигини тушунтиришга уринди. Бироқ полиция унинг пешонасига қурол ўқталибгина тинчлантира олишди.

Ҳозирда қиз шифохонада! Унинг танасидан қонга тўлган тиш излари топилган, пешонасида ҳам қаттиқ жароҳат бор. Бундан ташқари Раян қўллари билан қизнинг тилини суғуриб олишга уринган.

Қизнинг қариндошлари боланинг бундай ҳаракатларидан даҳшатга тушмоқда. Негаки, улар йигитдан бундай ваҳшийликни кутишмаганди

Зиёда Зияева тайёрлади.

Мақола 1 600 марта ўқилган

1 Комментарий для Севган қизининг тилини суғуриб олишга уринган йигит…

  1. Bu kabi maqolalarni ishonarliroq bölishi uchun aniq faktlar bilan muhimroq mavzularda yozsalariz ma’qulroq bölardi. Bu mening fikrim yana bilmadim.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*